Фото: Bankers.uz
"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти Бош мутахассиси лавозимига танлов асосида ишга таклиф қилмоқда
Ходимнинг асосий вазифалар:
- Департамент портфелига кирувчи Банкнинг муаммоли кредитларини Банк ваколатли органларига кўриб чиқиш учун киритиш ва улар юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
- Муаммоли қарздорликларни ундиришни ташкил этиш;
- Марказий банк ва бошқа ташкилотларга муаммоли кредитлар бўйича ойлик ҳисоботларни тақдим этиш;
- Қарздорликларни ундириш бўйича банк раҳбариятига таклифлар тайёрлаш.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Олий иқтисодий/молиявий таълим;
- Йўналиши бўйича иш тажрибасига эгалик;
- HARD босқичида ва ижро процессида ундирув бўйича тажрибага эгалик;
- Гаров билан ишлаш тажрибасига эгалик;
- Кўп вазифали режимда ишни ташкил этиш ва устуворликларни белгилаш қобилиятига эгалик.
Қўшимча маълумотлар ва резюме юбориш учун @hrmkbank_bot телеграм манзилига мурожаат қилиш сўралган.
Тасодифий хабарлар
Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"
Фото: Кобулда "Толибон" даврида биринчи марта валюта айирбошлаш бозори ишга тушди
Ўзбекистон бўйича Капиталбанк инфокиосклари беш кун давомида ишламайди
Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади
"PAYNET" савдо белгисининг эгаси ўзгарди