Марказий банк 2023 йил 1 август ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан 2,81 трлн сўмга кўпайган ва 192 трлн 940 млрд сўмни ташкил қилмоқда.
Муомаладаги нақд пуллар миқдори июль ойида бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 445 млрд сўмга камайиб, 46,62 трлн сўмни ташкил қилмоқда.
Миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар миқдори эса 39,86 трлн сўмгача пасайган (-1,67 трлн сўм).
Миллий валютадаги пул пассаси ой давомида 936 млрд сўмга камайган. Ушбу пасайиш тор маънодаги пул массасининг (М1) 2 трлн 114 млрд сўмга камайиши ҳисобига юз берган.
Кенг маънодаги пул массаси (М2) кўпайишига чет эл валютасидаги депозитларнинг кўпайиши (+3 742 млрд сўм) асосий таъсир кўрсатган.
Кенг маънодаги пул массаси (М2) Халқаро валюта жамғармасининг “Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмаси” (ПМСШҚ 2016) концепция ва таснифларига мувофиқ Марказий банк ва бошқа депозит ташкилотларининг (тижорат банклари) мажбуриятлари маълумотлари асосида ҳисобланган. М2 ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади.
Тор маънодаги пул массаси (М1) ўз ичига муомаладаги нақд пуллар ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитларни олади.
Тасодифий хабарлар
Uzum bank бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 41 млрд доллардан ошди
Банклардаги депозит ставкалари ўсишни бошлаган