Фото: InfinBANK
Кредит карта – кинолардан ҳаммамизга таниш буюм бизнинг ҳамёнларимизга тушганига анча бўлди. Кредит карта – янада технологик шаклда татбиқ этилган барча учун одатий кредитларнинг яқин қариндоши.
Оддий кредит vs кредит картаси
Олдин кредит олиш учун мижоз доимо банкка борган. Ўзи билан бир уюм ҳужжатларни, масалан, оила аъзолари паспортларининг асли ва нусхалари, даромадлар ҳақида маълумотнома, оилавий аҳволи ҳақида маълумотнома, турар жойидан маълумотнома, моддий таъминланганлиги ҳақида маҳалладан маълумотнома, одатий сертификат илова қилинган 083 шакли ва олий маълумотга эгалиги тўғрисида диплом кўтариб келган. Соддароқ айтганда, мижоздан нима учун зарурлиги номаълум бир даста ҳужжатлар талаб этилган. Ариза расмийлаштирилгач, у ҳафталар, эҳтимол ойлар давомида кўриб чиқилган, банкда бирор танишингизнинг ишлаши эса автосалонда танишингиз бўлишидан кам мавқе келтирмаган. Ўзгармас фоиз ставкаси асосида пул кассада нақд шаклда берилган, фоизларни ҳам ҳар ой банкка шахсан бориб тўлаш талаб қилинган. Айтишларича, кредитни тўлашга келган одамлардан шаклланган айрим навбатларда учрашганлар кейинчалик оила ҳам қурган экан. Бундай форматдаги кредит бугун худди шаҳар марказида қад кўтарган янги хонадон меҳмонхонасида ичига биллур идишлар тахланган Полша уй жиҳозидек эскириб кетган.
Кредит карталари мутлақо бошқача тартибда ишлайди: тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати анча кам, аризани мобил иловада расмийлаштириш мумкин, пул картага туширилади, қарз ҳам айнан картадан ечиб олинади.
InfinBANK'дан InfinBLACK
2019 йилда InfinBANK кредит бўйича ариза ва унга оид қарорнинг қабул қилинишини банкнинг мобил иловасига ўтказди. Аксар жараёнларни автоматлаштириш ва кредитни маъқуллаш борасида қарор қабул қилиш қисмидан инсон омилини бартараф этиш орқали, биз ўша пайт учун ноёб бўлган кредит конвейерини яратдик.
InfinBANK тараққиётнинг асосий қоидаси – узлуксиз ривожланиш эканлигини яхши англайди. Уч йил давомида InfinBANK мутахассислари InfinBLACK картасига доир таклифларни такомиллаштириш устида иш олиб боришди ва 2023 йилнинг август ойида бозорга ўзига хос шартлардаги янгиланган кредит картани тақдим этишди. 2023 йил моделидаги InfinBLACK – бу ўзига хос статус берувчи автомобил даражасидаги кредит карта бўлиб, нафис дизайнли карта, қулай фоиз ставкалари ва кредиторни таҳлил қилувчи замонавий технологик базани ўз ичига олади.
Картанинг янгиланган шартлари: 50 кунгача фоизсиз имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 50 миллион сўмгача кредит лимити. Кредит лимитининг миқдори ва фоизсиз давр қайта тикланиш каби ноодатий хусусиятга эга. Фоиз ставкаси 23,99% дан бошланиб, ҳар бир мижоз учун алоҳида ҳисобланади. Юртимиздаги исталган банкнинг мижози шунчаки InfinBANK мобил иловасида рўйхатдан ўтиб, кредит карта учун ариза бериши мумкин.
Уч йил давомида кредит карта устида олиб борилган ишлар натижасида, InfinBANK лимит миқдорини 30 млн сўмдан 50 млн сўмгача оширди ва шунчалик мослашувчан скоринг тизимини яратдики, фоиз ставкаси ҳар бир мижоз учун алоҳида ҳисобланади, аммо йиллик 47,99% дан ошмайди. 5 йилга кредит тақдим этиб, биз узоқ, ўзаро холис муносабатларни кўзлашимиз ҳамда мижозларни муддати ўтган карта каби майда-чуйда нарсалар ҳақида қайғуриш ташвишидан халос қилмоқчи эканлигимизни билдирмоқчимиз. Ариза анкетасини имкон қадар қисқартириш, уни кўриб чиқиш муддатини эса максимал тезлаштириш (ариза борасида жавоб иш кунлари 24 соат ичида берилади) учун қўлимиздаги барча имкониятларни сафарбар қилдик.
50 кунгача бўлган имтиёзли давр қандай ишлайди?
50 кунлик фоизсиз давр InfinBANK мижозларини мамнун қилиш учун керак. Бу давр давомида сиз банк пулларидан фойдаланасиз ва бунинг учун бир тийин ҳам тўламайсиз. Юртдошларимиз учун таниш энг узоқ фоизсиз давр (уни яна “грейс давр” ёки “имтиёзли давр” деб аташади) 30 кунни ташкил этади. Бу эса қарзнинг бутун миқдорини энг яқин ойлик маошгача қайтариш, эҳтимол бунинг учун дўстлар ва қариндошлардан қарз олиб туриш зарурати мавжудлигини англатади. InfinBANK стереотип ва қоидаларни барбод қилиб, бир ойлик муддатни яна йигирма кунга чўзди, шу боис сиз InfinBLACK картаси бўйича 50 кунлик фоизсиз даврга эга бўласиз. Сизнинг шахсий бюджетингиз, ота-онангиз билан муносабатларингиз ва асабларингизни асраб-авайлаймиз.
Ҳар ойнинг биринчи санасида ҳисобот даври бошланади, картадан фойдаланиш имконияти сақланиши учун минимал мажбурий тўловни кейинги ойнинг 20-санасигача тўлаш кифоя. Эллик кун – фоизсиз даврнинг энг узоқ муддати.
Келинг, мисол орқали тушунтирсак: 1 январ куни банк сизнинг 15 млн сўм сўралган аризангизни маъқуллади ва сиз шу заҳоти смартфон учун 13 млн сўм тўладингиз. Сизнинг фоизсиз даврингиз 50 кунни ташкил қилади. 20-февралгача сарфланган 13 млн сўмни картага қайтарсангиз, имтиёзли давр яна 40 кунга “ёқилади” ва сарф-харажатлар учун яна 15 млн сўм тақдим этилади. Схема ҳар ой шундай ишлайди. Агар 20 февралгача фақат минимал мажбурий тўловни амалга оширсангиз, пулдан фойдаланилган давр учун фоиз ҳисобланади, аммо уни март ойида сўндирасиз. Ҳатто шу ерда ҳам InfinBANK'дан бонус мавжуд: фоизларни икки ойдан кейин тўлайсиз. Агар смартфонни 25-январ куни харид қилган бўлсангиз (давр охирига яқин), у ҳолда сизда жами 26 кун имтиёзли давр қолади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз бу вақт ичида ойлик маош олишга улгурасиз, кредит карта эса истаган буюмингизни ҳозир олиш, аммо тўловни кейинроққа қолдиришга ёрдам беради.
VISA карта имкониятлари
Банкнинг 2021 йилда VISA базаси асосида ўзининг процессинг тизимига ўтгани кредитга оид бундай афзалликларни амалга ошириш имконини яратиб, эндиликда ўз меваларини бермоқда: InfinBANK, эҳтимол, мамлакатдаги энг яхши кредитлардан бирини таклиф этмоқда, VISA карталари билан харид қилинганда комиссия олинмаяпти. VISA кредит картасидан ҳам Ўзбекистон ҳудудида, ҳам хорижда фойдаланиш мумкин. Аслида бу билан сиз кўп валютали кредит картага эга бўласиз. Янги йил байрами арафасида қўлингиздаги InfinBLACK кредит картаси ўзингиз ва яқинларингиз учун мўъжизалар яратувчи таёқчага айланади.
Ҳамкорлик материали
Тасодифий хабарлар
Трастбанк бош соврини “Chevrolet Tracker” автомобили бўлган акция эълон қилди
ANORBANK юридик шахслар учун Plus депозитини таклиф қилмоқда
Тошкентда ўзбек ва қозоқ бизнес-ангеллари клуби учрашуви ўтказилади