Фото: Bankers.uz
Жорий йилнинг 12 август куни Халқ банкининг \"XALQ 25 QUIZ\" интеллектуал ўйинининг сўнгги - Бош офис босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур ўйинда Халқ банкининг Бош офис таркибий бўлинмалари (Департамент ва бошқармалари)дан тузилган 19 та жамоа ва 100 нафардан ортиқ ходимлар тафаккур, мантиқий фикрлаш ва тезкорлик борасида баҳслашдилар.
Кескин ва муросасиз баҳсларда бир нечта жамоалар, хусусан, Риск менежменти депертаменти, Банк бренди ва ахборот хизмати ҳамда Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини қўллаб-қувватлаш департаменти жамоалари ўйин давомида етакчилик қилиб турган бўлсалар-да, ўйин сўнгида жадаллаб кетган Молиявий ҳисоботлар ва назорат департаменти жамоаси якунда ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, энди барча ҳудудий босқич ўйинларида ғолиб бўлган 14 та жамоа август якунида бўлиб ўтадиган финал ўйинида баҳс олиб боришади.