Туронбанк Тошкент ва Навоийдаги банк хизматлари офислари учун малакали кадрлар изламоқда

Туронбанк Тошкент ва Навоийдаги банк хизматлари офислари учун малакали кадрлар изламоқда

Фото: Bankers.uz

“Туронбанк ” АТБ юқори малакали, билимли ва банк соҳасида тажрибага эга номзодларни қуйидаги бўш иш ўринларига танлов асосида ишга таклиф этиши маълум қилди

  1. Миробод БХМ “Меҳржон” банк хизматлари офиси бошлиғи
  2. Навоий БХМ “Юксалиш” банк хизматлари офиси бошлиғи
  3. Навоий БХМ “Конимех” банк хизматлари офиси бошлиғи

Номзодлар олий иқтисодий маълумотга эга бўлишлари, банк тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши, чет тилларини билиши (рус, инглиз) талаб қилинади. Шунингдек, ўз устида доим ишлашга тайёрлик, ташаббускорлик, мижозларни жалб эта олиш қобилиятига эгалиги ҳамда кредит ва чакана бизнес йўналиши бўйича тажрибага эга бўлиш лозимлиги ҳам кўрсатилган.

Қўшимча маълумот ҳамда резюме юбориш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади.

×