Беруний туманида 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган фирибгарлар аниқланди

11.08.2023 08:43

1 570

Беруний туманида МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар орқали 65 нафар фуқаронинг номига қарийб 1 млрд сўм онлайн микроқарз расмийлаштириб олгани аниқланган.

Фото: Беруний тумани матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими томонидан “ANOR BANK” АЖ мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Р.” МЧЖ раҳбари Ш.В. ва бошқалар 65 нафар фуқаролар билан келишган ҳолда, сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#прокуратура#фирибгар#жиноят

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган