InfinBANK 200 фоизлик кешбэк олиш имкониятини тақдим этади

InfinBANK 200 фоизлик кешбэк олиш имкониятини тақдим этади

Кешбеклар яъни – сарфланган маблағларнинг бир қисмини қайтарувчи дастурлар ҳозирда кўплаб иловалар, банклар ва дўконларда мавжуд ва у ҳаммага таниш. Аммо харидларнинг 1% миқдорида кешбэк олиш билан 200% маблағни қайтариб олиш ўртасида катта фарқ бор, шундай эмасми? 

InfinBANK мижозларини айнан шундай акция билан хурсанд қилмоқчи. Қатнашиш учун VISA InfinBank карталари – Virtual, Classic, Gold, Platinum орқали тўловларни амалга ошириш кифоя. Ҳар бир транзакция 200 %лик кешбэкка номзод бўлади. Яъни, агар сиз 500 $ сарфласангиз, 1000 $ га эга бўласиз, 1 000 000 сўм сарфлаган тақдирингизда сизга 2 000 000 сўм қайтади. Бунга ишониш қийин! 

Шу тариқа, ҳар ҳафта InfinBANK тасодифий сонлар генератори ёрдамида учта транзакцияни аниқлайди ва ғолиб бўлган мижозлар ёқимли кешбэкни қўлга киритишади. 

Акция икки ой, аниқроғи, 2023 йил 7 августдан 7 октябрга қадар давом этади. Иштирок этиш учун уринишлар сони чекланмаган – харидлар учун VISA InfinBANK орқали тўловларни исталган вақт амалга ошириш мумкин. 

Акцияда биргина истисно бор – банк транзакция миқдори бўйича чекловни 500 $ деб белгилади, бу дегани, агар 500 $ дан ошиқ суммага харид амалга оширсангиз, унинг эвазига 1000$ қайтарилади.

Иштирок этиш учун VISA InfinBANK орқали нимага ва қандай тўлов қилиш керак? Ҳамма нарсага! Ўзбекистон ҳудудида ёки чет мамлакатларида миллий ёки хорижий валютадаги онлайн ёхуд офлайн транзакция "200 %лик мислсиз кешбэк" акцияси иштирокчисига айланади.  

InfinBANK акциясидан фойдаланиш имкониятини қўлдан бой берманг. Иштирок этинг, харидлар учун InfinBANK VISA карталари орқали тўлов қилинг ва 200% миқдоридаги мислсиз кешбэкка эга бўлинг. Батафсил маълумотни InfinBANK'нинг Telegram, Facebook ва Instagram'даги расмий саҳифаларида кузатиб боринг.

Теглар:
×