Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Қорақалпогистон Республикасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш буйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва AT “Алоқабанк”га 100 миллион АҚШ доллари ажратиши белгиланди. Бунда, ушбу маблағлар доирасида тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 12 фоиз булган йиллик ставкаларда 10 йил муддатгача 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади, кредитларда тижорат банкининг маржаси хорижий валютадаги кредитлар буйича 1 фоиз, миллий валютадаги кредитлар буйича 2 фоиз миқдорида белгиланади.
Лойиҳалар тижорат банклари таъсисчилигидаги инвестиция компанияяари томонидан амалга оширилиб, кейинчалик улар “тайёр лойиқа” сифатида тадбиркорларга сотилади. Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит маблағлари 5 йиялик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда ажратилади.
Шунингдек, фармонга кўра, Марказий банк 2024 йилдан бошлаб ҳар йили тижорат банкларига Қорақалпоғистон Республикаси учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида камида 2 трлн сўм кредит маблағлари ажратади.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк 10 ой якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикани тақдим қилди
Ориент Финанс банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 июнь куни ўтказилади
Самарқанд шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди