Бир нечта иловаларда картадан картага пул ўтказмалари ишламаётгани айтилмоқда

Бир нечта иловаларда картадан картага пул ўтказмалари ишламаётгани айтилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда бир нечта тўлов иловалари, хусусан "Payme", "Oson", "QIWI Uzbekistan" ва "Limonpay"да картадан картага пул ўтказмалари функцияси ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. "Oson" тўлов тизими ўз расмий сайтида компанияга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли тизимдан вақтинча Uzcard ва Humo карталари иловадан узилганини билдирган бўлса, қолган иловалар, хусусан, "Payme" режадан ташқари техник ишлар туфайли пул ўтказмалар вақтинча ишламаслигини иловадаги "push-хабар" орқали маълум қилган. Айрим фойдаланувчилар "Click" иловасида ҳам носозликлар кузатилаётганини айтмоқда, бироқ ҳозирча иловада огоҳлантирувчи хабар юборилмаган.

Bankers.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, соҳа мутахассислари билан боғланишга ҳаракат қилди. Улардан айримлари ушбу вазият иловалардан онлайн қимор ўйинлари, криптовалюта савдоси ва бошқа Ўзбекистонда таъқиқланган фаолиятлар учун йирик миқдордаги пул ўтказмалари амалга оширилганлиги учун тегишли ўрганишлар ўтказилаётганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди.

×