Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

09.08.2021 17:50

1 222

Бу борада тузилган республика штаби аъзолари уларни бирма-бир ўрганиб, ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Тадбиркорлар кўтарган 12 мингдан зиёд шахсий масалаларнинг ярмидан кўпи ҳозирги кунгача ҳал этилган.

Фото: president.uz

Бугун - 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бугунги кунга қадар тадбиркорлардан 13 минг 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Бу борада тузилган республика штаби аъзолари уларни бирма-бир ўрганиб, ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Тадбиркорлар кўтарган 12 мингдан зиёд шахсий масалаларнинг ярмидан кўпи ҳозирги кунгача ҳал этилган.

Жорий йилнинг етти ойида ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 92 триллион сўмни ташкил қилгани таъкидланди. Шунга қарамай, тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкалари ва муддати қисқалиги тадбиркорлар учун энг долзарб масала экани аён бўлмоқда. Мурожаатларнинг 42 фоизи шу соҳага оид эканлиги таъкидланди.

Президент иқтисодиётга узоқ муддатли ресурсларни олиб келиш, долларлашув даражасини камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, йиғилишда иккинчи долзарб масала сифатида ер ва бино ажратиш билан боғлиқ масалалар, бундан ташқари ;солиқ ва божхона соҳалари, имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга оид масалалар ҳам муҳокама этилган.

Давлат раҳбари ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олиб, уларга тўлиқ ечим топиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган.

Теглар:

#ўзбекистон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган