Фото: Bankers.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 июлда ПҚ-253-сон билан рўйхатга олинган "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.
Қарорда 2024 йил якунига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк"даги давлат улушини 50 %гача тушириш режалаштирилган бўлиб, банкни хусусийлаштиришга доир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, 2023 йилиинг якунига қадар, Осиё тараққиёт банки билан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини банкка жалб қилиш ҳамда мазкур кредит маблағларини банк акцияларига конвертация қилиш имкониятини бериш бўйича битимни имзолаш, ХМКнинг 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги субординар қарз маблағларини жалб қилиш, банкнинг раҳбарлик лавозимларига хорижий мутахассисларни жапб қилиш, ЕТТБ, XMK ва ОТБ билан ҳамкорликда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш, халқаро молия институтлари ва экспертларни жалб этган ҳолда уч йиллик ривожлантириш ва рақамли трансформация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, XMK кўмагида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида "яшил" облигацияларни маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш каби вазифалар юклатилган.
Шунингдек, қарор билан банк кузатув кенгаши банк бошқаруви раиси ва унинг аъзоларини тайинлаш ҳамда озод қилишда мустақиллигини таъминлаш, банкни хусусийлаштирилгунга қадар оддий акциялар бўйича дивиденд тўламаслик, соф фойдани капитализацияга йўналтириш белгиланган.
Банкда малакали мутахассислар иштирокида танлов комиссияси тузилади, мазкур комиссияга чет элдан экспертлар, мутахассислар, дастурий таъминот ва банкоматларни тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқи берилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига банкка ажратилган салкам 1,3 трлн сўмлик кредит линияларини субординар қарз сифатида расмийлаштириб бериш вазифаси юклатилган. Стратегик ислоҳотлар агентлигига банк капиталига халқаро молиявий ресурслар жалб қилишда Ўзбекистон номидан музокаралар ўтказиш, ҳужжатлар имзолаш ваколати берилади.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг аввал қабул қилинган бир нечта меъёрий ҳужжатларига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, 2023 йилнинг охиригача хусусийлаштирилиши керак бўлган "Асакабанк" АЖнинг хусусийлаштирилиши 2025 йилнинг охирига қадар узайтирилмоқда. Бундан ташқари, "Қишлоқ қурилиш банк"нинг ўтган йил охирида амалга ошиши керак бўлган IPOси 2024 йилнинг 1 мартига қадар муддати узайтирилди. АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ, АТ "Алоқабанк", "Агробанк" АТБ, "Ўзмиллийбанк" АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) муддатлари ҳам 2023 йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.
Тасодифий хабарлар
OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлади
Click, Payme ва Paynet компанияларининг I ярим йиллик бўйича молиявий натижалари эълон қилинди
Олег Тиньков Тинькофф банкдаги улушини сотишни режалаштирмоқда