Тошкент шаҳрида "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг иккита ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг иккита ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

Фото: Bankers.uz

Кеча – 23 июль куни Тошкент шаҳрида Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри филиалаллари жамоалари ўртасида интеллектуал ўйинларнинг навбатдаги баҳси бўлиб ўтди.

Ўйинда жами 30 та жамоа ва 190 га яқин банк ходимлари қатнашиб, турли соҳаларда ҳамда банк фаолиятига доир саволларда ўз билимларини синаб кўришди. 

Ўйин сўнггида Тошкент шаҳрининг "Сергели" жамоаси ҳамда Тошкент вилоятининг "Зангиоат" жамоаси биринчи ўринни эгаллашди ва "XALQ25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг финал босқичига йўл олишди.

Ҳудудий босқичнинг сўнгги ўйини август ойида Бош офис жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

×