Муаммоли кредитлар қолдиғи июнь ойида 336 млрд сўмга камайган

Муаммоли кредитлар қолдиғи июнь ойида 336 млрд сўмга камайган

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойи давомида Ўзбекистондаги тижорат банкларининг муаммоли кредитлари қолдиғи қарийб 336 млрд.сўмга камайган ва ярим йиллик якуни (1 июль ҳолатига) NPL қолдиғи 14 трлн 303 млрд сўмни ташкил этган. Муаммоли кредитлар улуши 3,38 фоиз (июдь ойига нисбатан 0,11 фоизга кам) даражасида қайд этилган.

Муаммоли кредитлар қолдиғининг миқдорий камайиши асосан давлат банклари, хусусан Ўзмиллийбанк (-140,6 млрд сўм), Агробанк (-52,6 млрд сўм), Туронбанк (-53 млрд сўм), Асакабанк (46,1 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-37 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Давлат улуши сотилган Ипотека банкда муаммоли кредитлар июнь ойи давомида 64,5 млрд сўмга ортган. Шунингдек, Ипак йўли банкда (+21,3 млрд сўм) ва TBC банкда (+9,3 млрд сўм) муаммоли кредитлар қолдиғи нисбатан кўпайган.

×