Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди

og-image

"Осиё банк ва молия" ("Asian Banking & Finance") журнали 2021 йил учун турли хил йўналишлардаги Осиёнинг энг яхши банкларини эътироф этди. COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли бу йилги тақдирлаш масофавий тарзда ўтказилди. Улгуржи ва чакана йўналишларда энг яхши деб топилган 31 мамлакатнинг 140 дан ортиқ банклари мукофотга лойиқ топилди. 

Журнал "доимий равишда ўсиб бораётган ва мижозларга хизмат кўрсатишга интилаётган компаниялар"ни эътироф этган.

Бу йилги номинантларни қуйидаги ҳакамлар саралади: 

  • Жон Довастон, PwC'нинг Осиё -Тинч океани молиявий хизматлар бўйича етакчиси;
  • Нам Сун Лью, EYда ASEANнинг минтақавий бошқарувчи ҳамкори; 
  • Кок-Ёнг Хо, Deloitte компаниясининг Жануби-шарқий Осиё ва Сингапур бўйича молиявий хизматлар саноати раҳбари; 
  • Антон Рудденклау, KPMG International ширкатининг молиявий хизматлар бўйича маслаҳатчиси,  глобал раис ўринбосари. 

- "Қийинчиликдан чекинмаган ва инқироз шароитида мослашиб кетган молиявий институтлар саноатнинг энг юқори чўққисида эканликларини исботладилар. "Осиё банк ва молия" мукофотлари ушбу компанияларни эътироф этишга ва уларни юқори даражадаги маҳсулотларни тақдим этишга чорлайди, чунки биз янги марралар томон интилмоқдамиз, - дейди журнал ношири Тим Чарлтон.

Ушбу нуфузли мукофот билан Ўзбекистон банклари ичида Асакабанк тақдирланди. Банк "Йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки", деб топилган. 

Осиё шарқидаги Филиппиндан то ғарбидаги Туркия, Миср банклари мукофотланган ушбу тадбирда Марказий Осиё минтақасидан Қозоғистоннинг "Jusan" банки ҳам энг яхшилардан бири сифатида эътироф этилди. Jusan "Йилнинг рақамли ташаббуслар банки ҳамда онлайн-банкингдаги энг яхши", деб топилди. 

Эслатиб ўтамиз, Asian Banking & Finance (ABF) Осиёдаги динамик молиявий хизматлар соҳаси ҳақида хабар бериб борувчи етакчи нашр ҳисобланади. Журналнинг босма нашри ҳар чоракда чиқади, электрон саҳифаси эса кунлик янгиланиб боради.

Теглар:
×