Фото: Bankers.uz
Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон банкларининг депозит базаси йил бошига нисбатан 13 трлн 936 млрд сўмга камайиб кетган ва 1-ярим йиллик якунида 202 трлн 894 млрд сўмни ташкил қилган. Депозит базанинг камайиши 14 та банкда, хусусан кескин камайиши Ўзмиллийбанк (-10 трлн 496 млрд сўм), Асакабанк (-4 трлн 689 млрд сўм), Ипотека банк (-1 трлн 537 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (-1 трлн 345 млрд сўм), Капиталбанк (949,6 млрд сўм), Азия Альянс банк (-874,4 млрд сўм), КДБ Банк Ўзбекистон (-644,5 млрд сўм)да кузатилган. Шунингдек, Ориент Финанс банк, Туронбанк, Трастбанк, Равнақ банк, Пойтахт банк ва Мадад Инвест банкларда ҳам депозит базаси камайган.
Агробанк (+1 трлн 531 млрд сўм), Халқ банки (+1 трлн 422 млрд сўм), Алоқабанк (+853,8 млрд сўм), ТиБиСи банк (617,2 млрд сўм), Микрокредитбанк (430,6 млрд сўм), Ҳамкорбанк (407,5 млрд сўм)ларда депозит базаси миқдорий жиҳатдан сезиларли ўсган. Шунингдек, ўсиш суръати жиҳатдан ТиБиСи банк, Зираат банк, Гарант банк, Давр банк, Тенге банк, Узум банклар яхши натижа қайд этишган.
2023 йил 1-ярим йиллик бўйича банкларнинг депозит базаси 69 фоиз миллий валюта ҳамда 31 фоиз хорижий валютада шаклланган.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилди
Микрокредитбанк вилоят филиалларида бир нечта бўш иш ўринлари борлигини маълум қилди
Мадад Инвест банк ва Tune Consulting банкни рақамлаштириш лойиҳасини ишга туширди