Геосиёсий ўзгаришлар, иқтисодий барқарорсизлик ва молиявий тебранишлар қуршовидаги замонавий дунёда жамғарилган пуллар қийматини сақлаб қолиш ҳар доимгидан ҳам муҳим бўлиб қолмоқда. Валюта курслари сонияларда ўзгариши мумкин бўлган ва давлатлар иқтисодиёти турли омилларга боғлиқ бундай барқарорсиз вазиятда ҳатто энг кичик маблағларни ҳам ишончли жойларда, аниқроқ айтганда банкларда сақлаш керак.
Банкдаги валюта жамғармалари глобал мавҳумлик шароитида маблағларни сақлаш ва кўпайтиришнинг энг оммалашган ва хавфсиз усулларидан бири ҳисобланади. Банклар маблағларни турли валюталарда сақлаш имкониятини таъминлаб, мижозларни курс ўзгаришлари ва маблағлар қийматини йўқотиш хавфидан ҳимоялайди.
"InfinBank АЖ" Чакана бизнес департаменти директор ўринбосари Баҳодир Давронов билан биз нафақат банкдаги валюта жамғармалари афзалликлари, балки дунёдаги нобарқарорлик шароитида молиявий барқарорликка эришиш стратегияларини ҳам кўриб чиқамиз.
- Аввало, банк омонати нима?
- Банк омонати – бу сиз ва банк ўртасидаги келишув бўлиб, унинг доирасида сиз ўз пулларингизни маълум муддатга маълум шартлар асосида депозитга қўясиз. Соддароқ айтганда, мижоз жамғарган пулларини банкка маълум муддатга беради. Бунинг эвазига банк ушбу маблағлардан фойдалангани учун фоиз тўлайди. Омонатлар пулларингиз хавфсизлигини таъминлаш, уларни сақлаш ва ҳатто кўпайтириб, даромад олиш имкониятини тақдим этади.
- Омонат очишда нималарга эътибор қаратиш керак?
- Банкда омонат очар эканмиз, ҳар биримиз, ундан максимал фойда олишни хоҳлаймиз. Ва энг мақбул шартларга эга бўлиш учун қайси омонат турини танлаётганингизни аниқ тушунишингиз керак. Омонат турлари бир неча хил бўлади. Муддатли омонатлар бўйича шартномалар маълум муддатга тузилади, у тугагандан сўнг янги омонат очиш лозим. Талаб қилиб олингунча депозитлар сизга исталган пайтда пулларни чекловсиз қайтариб олиш имконини беради. Валюта омонатлари пулларни хорижий валютада, сўм омонатлари эса миллий валютада сақлашни кўзда тутади.
Бундан ташқари, омонат шартларига эътибор беринг. Омонатнинг энг кам миқдори, маблағларни сақлаш муддати, тўлдириш ёки қайтариб олиш имконияти ҳақида билиб олиш муҳим. Айрим омонат турларини улар амал қилган муддат давомида тўлдириб бориш мумкин, бошқаларида эса мумкин эмас, пулни қайтариб олишда ҳам худди шундай. Банк, шунингдек, тўлдириш учун минимал сумма белгилаши ёки маблағларни олишга доир чекловлар киритиши мумкин.
- Ўзбекистонда ҳисобни тўлдириш имкониятини тақдим этувчи омонатлар борми?
- Маҳсулотни ишлаб чиқишда ҳамма банклар ҳам мижозга ҳисобни тўлдириш имкониятини тақдим этиш ҳақида ўйламайди. Бошқача айтганда, бундан банк ҳар доим ҳам манфаатдор эмас. Таъкидламоқчиманки, ИнфинБанк жамоаси яқинда ишлаб чиққан ва ишга туширган "Infin ishonchli" валюта омонатининг асосий ўзига хослиги маблағларни қисман олиш ва дастлабки олти ойда чексиз тўлдириш имкониятидир.
- Сиз омонатни тўлдириш имконияти банк учун ҳар доим манфаатли эмас, дедингиз. Нима учун?
- Банклар доимо ўз хавфларини, айниқса, активлар ва мажбуриятлар билан боғлиқ хавфларни самарали бошқаришга интилади, тўлдириш имкониятини тақдим этиш эса ушбу жараённи мураккаблаштириши мумкин. Қўшимча тўлдириш катта ҳажмдаги маблағларни бошқариш заруратини вужудга келтириши эҳтимоли бор, бу эса банк томонидан қўшимча режалаштириш ва назоратни талаб этади.
Шу боис, "Infin ishonchli" омонатини ишлаб чиқишда биз эҳтимолий хавфларни диққат билан баҳоладик ва ҳисобга олдик ҳамда уларни самарали бошқариш чораларини кўрдик. Биз мижозлар эҳтиёжларини англаймиз ва улар учун энг яхши ечимларни таклиф қилган ҳолда, максимал даражада мослашувчан бўлишга интиламиз.
Тасодифий хабарлар
Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"
Қарийб 7 млрд. сўмлик кредитини ўз вақтида тўламаган қарздорнинг мол-мулки хатланди
Иқтисодчи Отабек Бакиров: Қассобдай эмас, жарроҳдай иш тутиш керак