Банкларнинг кредит портфели 1-ярим йилликда 33,7 трлн сўмга кўпайди

Банкларнинг кредит портфели 1-ярим йилликда 33,7 трлн сўмга кўпайди

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича банкларнинг жами кредит портфели ҳажми 423 трлн 772,6 млрд сўмни ташкил қилган. Банк тизими кредит қўйилмалари йил бошидан қарийб 33,71 трлн сўмга ёки 8,6 фоизга ўсган.

Кредит портфелининг 61,9 фоизи 5 та йирик давлат банки — Ўзмиллийбанк (21,2%), Ўзсаноатқурилишбанк (12,0%), Агробанк (12,0%), Асакабанк (8,8%) ва Ипотека-банк (7,9%)* ҳиссасига тўғри келади.

Кредит портфелининг нисбатан жадалроқ миқдорий ўсиши Агробанк (+6,90 трлн сўм), Капиталбанк (+6,41 трлн сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (+2,89 трлн сўм)да, йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан фоизда ўсиши эса TBC Bank (+58,3%), Капиталбанк (+41,6%), Тенге банк (33,7%), Ориент Финанс банк (+29,6%) ҳамда Эрон "Содерот" банк (+29,0%)да кузатилган. 1 июнь ҳолатига Равнақ-банк (-72,39 млрд сўм ёки 21,2%), Ўзагроэкспортбанк (-5,77 млрд сўм ёки 93,1%) ҳамда КДБ Банк Ўзбекистоннинг (-4,94 млрд сўм ёки 0,2%) кредит портфели қисқарган.

Миллий валютадаги кредит портфели бўйича Агробанк (35,85 трлн сўм), Ўзмиллийбанк (27,98 трлн сўм) ва Ипотека-банк (22,58 трлн сўм) лар етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Ўзмиллийбанк (62,01 трлн сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (32,69 трлн сўм), Асакабанк (25,34 трлн сўм)лар кредит портфели таркибида хорижий валюта берилган кредитлар устунлик қилади.

Батафсил жадвал билан қуйида танишишингиз мумкин:

*Ипотека-банк ҳисобот даврида давлат назорати остидаги банк ҳисобланган. Банк акциялари назорат пакети 2023 йилнинг 13 июнь куни Венгриянинг OTP гуруҳига расман сотилган.



×