Фото: experian.com
Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон банкларининг 2023 йил 1-ярим йилликдаги молиявий натижаси 6 трлн 77 млрд сўмдан ортиқни ташкил қилган. Бу тизимнинг ўтган йил мос давридаги* соф фойдасига нисбатан 1 трлн 295 млрд сўмга кўп демакдир.
Соф фойда бўйича ўз ўрнини "сақлаб турган" етакчи 3 та банкнинг энди фақат биттаси - Ўзмилликбанк давлат назорати остидаги банк ҳисобланади. Ўзмиллийбанк ярим йиллик натижасига кўра соф фойданинг "1 триллион сўмлик марраси"ни забт этганини алоҳида қайд этиш мумкин. Яқинда расман сотилган Ипотека банк ҳамда Капиталбанк мос равишда иккинчи ва учинчи ўринда турибди. Етакчи "ўнлик"дан шунингдек, Ҳамкорбанк, Ипак Йўли банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Трастбанк, Ориент Финанс банк ҳамда ТОП-10 га "янги кирган" Алоқабанк ва Давр-банклар ўрин олган. Ўтган йилнинг мос давридан кўра соф фойда миқдори камайган Қишлоқ қурилиш банк ҳамда Халқ банки етакчи "ўнталик"ни тарк этган.
Кредит портфели сифати ва молиявий кўрсаткичларини яхшилай бошлаган Асакабанк (140,3 млрд сўм) соф фойдасини ўтган йил мос даврига нисбатан 6,5 баробарга, шунингдек, Давр банк (197,5 млрд сўм), КДБ Банк Ўзбекистон (196,4 млрд сўм) ҳамда Азия Альянс банк (142,1 млрд сўм)лар соф фойдасини 2 баробардан кўпроққа кўпайтиришга эришганлар. Анорбанк (54,3 млрд сўм) ҳамда TBC Bank (17,7 млрд сўм) барқарор молиявий кўрсаткичларга эришганини ҳам кўриш мумкин.
Еттита банк - Ўзагроэкспортбанк (-24,2 млрд сўм), Узумбанк (-4,6 млрд сўм), Равнақ-банк (-3,5 млрд сўм) ва Тенге банк (880 млн сўм), шунингдек очилганига кўп бўлмаган Хаётбанк, Апексбанк ҳамда Янгибанк 1-ярим йилликдаги фаолиятини зарар билан якунлаган.Изоҳ: Ўтган йил мос даврида фаолият юритган Туркистон банк ҳамда Хай Тек банкларнинг молиявий натижалари инобатга олинмаган. Ушбу банкларни инобатга олганда, банк тизими молиявий натижаси ўтган йилга нисбатан 1 трлн 322 млрд сўмга ортган.
Тасодифий хабарлар
Click, Payme ва Paynet компанияларининг I ярим йиллик бўйича молиявий натижалари эълон қилинди
Пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчилар учун 1 фоиз қўшимча тўлов жорий қилинади
Шавкат Мирзиёев хорижий банклардаги афғон активларини блокдан чиқаришни таклиф қилди