Асакабанк Андижондаги фармацевтика компаниясига пресс-тур ташкиллаштирди

Асакабанк Андижондаги фармацевтика компаниясига пресс-тур ташкиллаштирди

“Асакабанк” АЖ Андижон шаҳридаги "Makro Farm Andijan" фармацевтика компаниясига пресс-тур уюштирди. 2014 йилда фармацевтика соҳасида ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхонага Асакабанк 9 йилдан буён хизмат кўрсатиб келмоқда. Корхонага бугунги кунда жами 43,0 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилган ва бунинг натижасида корхона томонидан бир йил давомида жами 180 000 дона бир марталик 1, 2, 5 ва 10 мл ҳажмидаги тиббиёт шприслари, 20 000 дона бир марталик инфузион тиббиёт системаси ва бошқа фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган.

Фото: Асакабанк

Корхонанинг асосий фаолият тури фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва улгуржа савдо ҳисобланади. Makro Farm Andijan юздан ортиқ ходимни иш билан та‘минлаган ва келгусида ишчи ўринларни кўпайтиришни режалаштирган.

Фото: Асакабанк

Бугунги кунда Асакабанк томонидан фармацевтика лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва инновацион лойиҳа ишланмаларини молиялаштиришга кўмаклашиш мақсадида, тармоқда фаолият юритувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш учун миллий ва хорижий валютада “Farm Develop” ва “Farm Export” номли кредит ва 6 хил турдаги лизинг маҳсулотлари, “Фармацевт” номли хизмат кўрсатиш банк тарифи ва GMP сертификатини олиш жараёни янада енгиллаштириш мақсадида янги банк маҳсулотларини таклиф қилиб келмоқда.

Фото: Асакабанк

Эслатиб ўтамиз, Президент бошчилигида 2023 йил 18 апрель куни “Сув хўжалиги ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар” юзасидан ўтказилган йиғилишидаа фармацевтика тармоғини ривожлантириш юзасидан тегишли вазифа ва топшириқлар берилган ҳамда мазкур соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш сифатида "Асакабанк" АЖ масъул этиб белгиланган эди.


×