"XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг Андижон ва Фарғона ҳудудий босқичлари ўтказилди

10.07.2023 11:00

1 177

Ўйинларнинг Андижон вилоят босқичида 13 та ҳамда Фарғона вилоят босқичида 15 та филиал жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди. Ушбу ўйинларда 170 га яқин банк ходимлари қатнашдилар.

Фото: Bankers.uz

Тобора ўзининг якуний палласига яқинлашиб бораётган "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич баҳслари Андижон ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтди.

Фото: Bankers.uz

Ўйинларнинг Андижон вилоят босқичида 13 та ҳамда Фарғона вилоят босқичида 15 та филиал жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди. Ушбу ўйинларда 170 га яқин банк ходимлари қатнашдилар.

Фото: Bankers.uz

Фото: Bankers.uz

Ўзининг меҳмондўстлиги ва иқлими билан танилган водийнинг икки вилояти бу сафар зукколик борасида ҳам Халқ банкининг бошқа филиалларидан қолишмаслигини кўрсатиб, ажойиб ва қизиқарли ўйинлар билан ёқимли таассурот қолдирди.

Фото: Bankers.uz

Қизғин баҳслар якунида Андижон вилояти босқичида "Асака" жамоаси ҳамда Фарғона вилояти босқичида "Тошлоқ" жамоалари ғолиб бўлдилар.

Фото: Bankers.uz

Фото: Bankers.uz

Интеллектуал ўйинларнинг навбатдаги ҳудудий босқич баҳси 15 июль куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Теглар:

#Халқ_банки#интеллектуал_ўйин

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган