7 июль куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да трансформация: замонавий қиёфа ва янги давр” мавзусида тақдимот тадбири ўтказилди. Тадбир “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.
Тақдимот тадбирида банк бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг таркибий тузилмалари масъул ходимлари, маҳаллий ва хорижий экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон банк тизими ривожланиш жараёнида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолият босқичлари, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий-гуманитар соҳаларга қўшаётган муносиб ҳиссаси, асосий ўзгариш ва янгиланишларга бағишланган тақдимот қилинди.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Тақдимотда ҳозирги кунда банкда 43 та банк хизматлари офислари, 60 та банк хизматлари марказлари, 129 та валюта айирбошлаш шохобчалари, 81 халқаро пул ўтказмалари марказлари ва 334 та банкоматлар орқали мижозларга хизмат кўрсатиб келаётгани билдирилди.
Банк томонидан гендер сиёсати қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда аёлларнинг улуши банк ходимларининг 40 фоизига етди. Ходимларнинг умумий сони 2023-фискал йили якунига кўра 2740 нафарга етди, шундан 502 нафари 30 ёшгача бўлган ходимлардир.
Бугунги кунда банк томонидан 1 566 296 нафар мижозга хизмат кўрсатмоқда. Шундан 1 501 273 нафари чакана мижозлар ва 32 784 нафари юридик шахслардир.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Тақдимотда 2019-2022 йиллар учун миллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ, молиявий натижалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Қайд этилдики, жами активлар ўтган молиявий йилга нисбатан 17 фоизга ўсди ва 24 822 миллиард сўмни ташкил этди. Банк Ўзбекистон Республикаси банклари орасида активлари бўйича 8-ўринда туради. Активларнинг асосий қисми кредит портфели ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, банк янги дастур бўйича берилган ипотека кредитлари сони ва миқдори бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Банк мажбуриятлари 21 828 миллиард сўм, капитал эса, 2 994 миллиард сўмни ташкил этади. Банк ўз капитали бўйича Ўзбекистон Республикасининг энг йирик банклари ўнталигига киради.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
2022 молия йилидаги фойда 27 фоизга ошиб, 437 миллиард сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, фоиз ва тўлов даромадлари ҳам ўтган молиявий йилга нисбатан мос равишда 20% ва 37% га ошган.
Бугунги кунда банк халқаро молия институтлари билан алоқаларни мустаҳкамламоқда, халқаро ҳамкорлар доирасини кенгайтириш борасида фаол иш олиб бормоқда.
Банкнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ва уни амалга ошириш йўл хариталари халқаро консалтинг компанияси PwC билан биргаликда ишлаб чиқилиб, банк кенгаши томонидан 2020 йилда тасдиқланган.
Стратегиядаги устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат:
- универсал хизмат кўрсатиш моделини яратиш;
- молиялаштиришни диверсификациялаш ва депозит портфелини кенгайтириш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш;
- бозордаги янги талабларга мослашишга тайёр бўлиш;
- ипотекали кредитлашда мавжуд имкониятларни кенгайтириш.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Банк стратегиясини амалга оширишда қуйидаги ташқи консультантлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда: ОТБ, PWC, Ernst&Young консалтинг компанияси билан трансформация жараёнлари амалга оширилган ва Deloitte халқаро ташкилотлари билан лойиҳалар қилинган.
Таъкидландики, бу борада, асосан, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини яхшилаш, мижозларга йўналтирилганлик даражасини ошириш, хизмат кўрсатиш вақтларини қисқартириш, уларнинг талабларидан келиб чиқиб, банк томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар турларини кўпайтириш ҳамда уларга яратилган шароитларни янада яхшилаш асосий мақсад қилиб олинган.
Масалан, олдин банк филиаллари мижозга хизмат кўрсатиш билан бир қаторда операцион фаолиятга тегишли бўлган функциялар билан ҳам шуғулланган, бу эса албатта мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатган. Бугунги кунда эса, банкнинг бизнес йўналиши чакана ва корпоративга фақат банк маҳсулотларини сотиш ҳамда хизмат сифатини яхшилаш вазифаси қўйилди. Улардаги бошқа функциялар марказлаштирилди. Бунинг натижасида, мижозларга хизмат кўрсатиш вақти 30 фоизга, банк ходимлари сони 398 нафарга қисқартирилди.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Ўз навбатида, банкнинг QUANT мобил иловаси орқали 145 000дан ортиқ мижозлар 1 265 000 транзакцияларни бажарган ва 1.1 триллион сўмдан ортиқ айланамлар амалга оширилган.
Мижозлар талабларини ўрганган ҳолда банкнинг янги мобил иловаси ишлаб чиқилди ва бунда контактсиз тўловларни амалга ошириш, онлайн омонатлар, банкоматлардан пластик картасиз нақд пул олиш ва бошқа бир қатор қўшимча имкониятлар яратилди. Шунингдек, смартфонлардан NFC,QR-код орқали савдо терминали ва тўлов карта сифатида фойдаланиш ва бошқа бир қатор платформалар яратилди.
Замонавий ахборот технологияларни жорий қилиш юзасидан мижозлар билан муносабатларни бошқариш (CRM) лойиҳаси, маълумотларни таҳлил қилиш ва бошқариш (DVH, BI) тизимини яратиш лойиҳалари бошланди.
Шунингдек, банкда қисқа рақамли (1254) контакт марказ ташкил этилди ва бугунги кунда ўртача бир кунда 1000 тагача қўнғироқларга сифатли хизмат кўрсатилмоқда.
Авваллари банк томонидан таклиф этилаётган ҳар бир маҳсулотларга алоҳида хоналарда хизмат кўрсатилар эди. Бу эса, мижозларга ноқулай бўлиб, хонама-хона юриш ёки бир маҳсулотга навбатларни кўпайиб кетиши юзага келарди.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Ҳозир эса банк мижозларига бинонинг биринчи қаватида барча хизматларга бир жойнинг ўзида хизмат кўрсатилишига ўзгартирилди. Бунда мижозларга хизмат кўрсатиш менежерлари универсаллаштирилди. Мижозлар учун кутиш заллари ташкил этилди ва электрон навбатлар ўрнатилди. Банк хизмат кўрсатиш марказларида мослашувчан иш вақти режими жорий қилинди. Яъни универсал менежерлар ва чакана касса ходимлари узлуксиз равишда (тушлик вақтисиз 8.00 дан 18.00 гача) жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди.
Бугунги кунда жами 104 та хизмат кўрсатиш марказларининг 76 таси янги форматда банк мижозларига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, тадбирда келгусида амалга ошириш кўзда тутилаётган режалар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Хусусан, 2024 йил 31 декабрда тугайдиган молия йили якуни бўйича банк хизматлари офислари ва марказлари сонини 104 тадан 150 тага кўпайтириш режалаштирилгани маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Олий ўқув юртларида “Молиявий саводхонлик асослари” ўқитилиши бошланади
Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди
Uzum Bank бошқаруви раиси ўринбосарларидан яна бири лавозимини тарк этди