Ўзбекистон халқаро захираларнинг валюта қисми яқин тарихдаги минимумга тушди

08.07.2023 10:06

1 106

Марказий банк маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 33 млрд 720,3 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Марказий банк 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 33 млрд 720,3 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари июнь ойида ўтган ойга нисбатан 649,2 млн долларга камайган. Захира активлар таркибида монетар олтин 23,09 млрд долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 137,1 млн долларга, олтиннинг физик ҳажми 270 минг унцияга камайган.

Ялпи захираларнинг валюта қисми 1 июнь ҳолати билан солиштирганда 514,3 млн долларга камайган. Валюта захиралари ҳозирда 9 млрд 576,5 млн долларни ташкил қилмоқда. Бу МБ сайтида маълумотлар очиқ бўлган 2018 йил 1 январдан бери минимум кўрсаткич ҳисобланади. Бундан олдин валюта захиралари 2022 йилнинг 1 декабрь ($9 932,7 млн) ва 2023 йилнинг 1 май ($9 932,5 млн) ҳолатида 10 хонали рақамгача тушган.

Нақд валюта ва депозитларнинг 565,5 млн доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 9,01 млрд доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.

Теглар:

#валюта#олтин#Марказий_банк#олтин-валюта

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган