MKBANK Aлоқа марказига пресс-тур ташкил этилди

MKBANK Aлоқа марказига пресс-тур ташкил этилди

27 июнь куни MKBANK'нинг “Aлоқа маркази”га бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида иштирокчилар банкда алоқа марказининг фаолияти, ишлаш тартиби, операторларнинг барча турдаги хизматларни масофавий шаклда олиб боришлари билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Микрокредитбанк Алоқа маркази 2020 йил ноябр ойида ташкил этилган. 2021-2022 йиллар давомида Алоқа маркази фаолиятида жадал трасформация жараёнлари амалга оширилди. Масалан, марказлашган дастурий таъминот “Flora/Oktell” чет эллик мутахассислар билан хамкорликда жорий этилди ва марказ фаолиятига доир имкониятлар, функциялар, мижозлар учун мавжуд бўлган қулайликлар кўлами кенгайтирилди.

Марказда айни вақтда 14 нафар ходим фаолият юритмоқда. Фуқароларнинг асосий ва кўп берадиган саволлари бу — кредит йўналишлари (жисмоний шахс ва имтиёзли кредитлар), мобил иловадан фойдаланиш, банк карталари ва бошқалар.

Фото: MKBANK

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йил мобайнида Алоқа маркази банк мижозларидан келиб тушган 63 629 та мурожаатни муваффақиятли қайта ишлаган бўлса, 2023 йил январ-июнь ойларида ушбу кўрсатгич 75 674 та мурожаатни ташкил этган.

2023 йил май ойидан бошлаб, Алоқа маркази томонидан мурожаатларни тизимли қайта ишлаш бўйича янги “Jira” дастури жорий этилди. Ушбу дастур, банк мижозларидан келиб тушаётган барча мурожаатларни тизимли қайта ишланишига, сақланишига ва Алоқа маркази ходимлари томонидан ўз вақтида юқори даражада хизмат кўрсатилишига имконият яратиб берди. 

Ҳар куни 1285 қисқа рақамлари орқали мамлакат бўйлаб аҳолидан мурожаатлар қабул қилинади ва мурожаатларнинг сони кунига ўртача 700 дан зиёдни ташкил этади.


×