Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган

Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил май ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 128 млрд сўмга камайган. Кредит портфели ҳажми 5,2 трлн сўмдан зиёдга кўпайган ва банк тизимининг жами кредит портфели 420,5 трлн сўмни ташкил қилмоқда. 1 июнь ҳолатига муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши эса 3,5 фоизга етган (-0,1%).

Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,1 фоизга камайиб, 3,9 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммо кредитлар ҳажм жиҳатдан Ўзсаноатқурилишбанк (-107,7 млрд сўм), Асакабанк (-97,5 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (-62,8 млрд сўм) нисбатан камайган. Агробанк, Туронбанк, Ипотека-банк ҳамда Микрокредитбанкларда муаммоли кредитлар ҳажми кўпайган.

Давлат улуши устувор бўлмаган банклардаги NPL кўрсаткичи 0,1 фоизга камайиб, 1,8 фоизни ташкил қилмоқда. Тенгебанк (-21,2 млрд сўм), Равнақ-банк (-15,9 млрд сўм), Ориент Финанс банк (-13,7 млрд сўм) лар нисбатан кўпроқ муаммоли кредитларни сўндиришга эришганлар.

3 та банк — Ўзагроэкспортбанк (90,4%), Равнақ банк (76,9%) ҳамда Мадад инвест банк (16,0%) да NPL кўрсаткичи 2 хонали рақамда қолмоқда.

Халқ банкидаги муаммоли кредитлар улуши 2021 йилнинг июнь ойидан бери илк маротаба 1 хонали рақамга (9,9%) га тушди.





×