Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Навоий, Бухоро ва Гулистон шаҳарларида "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич ўйинлари бўлиб ўтди.
Интеллектуал "жанглар" якунида — Навоий босқичида "Навбаҳор" жамоаси, Бухоро бошқичида "Вилоят" жамоаси ҳамда Сирдарё босқичида "Гулистон" жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ушбу жамоалар пул мукофотлари ҳамда август ойида бўлиб отадиган финал баҳсига йўлланмани қўлга киритдилар.
"XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқичи июль ойида Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида бўлиб ўтади.