Фото: Тожикистон ИИВ
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги "Ориёнбанк" ОАЖ Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевнинг ўғирланиши тафсилотларини маълум қилди.
ИИВ маълумотларига кўра, 23 июнь соат 20:10 атрофида Душанбе шаҳри Исмоил Сомоний тумани Закариё Розий кўчасида Шуҳрат Исматуллоев 4 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан қўлга олинган.
Исматуллоевни қора рангли Hyundai Sonata русумли автомашинага мажбуран ўтқазиб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ушбу жиноятни аниқлашда ҳуқуқ-тартибот органларига ёрдам берган ёки маълумот берганларга 30 минг доллар мукофот ваъда қилмоқда. Ушбу жиноятга алоқадор маълумотга эга бўлган учун мамлакат Ички ишлар вазирининг телефон рақами ва ушбу рақамга очилган WhatsApp, Viber, Imo, Telegram мессенжерлари қолдирилган.
49 ёшли Шуҳрат Исматуллоев "Tojik Air" авикомпаниясининг собиқ бош директори Дилшод Исматуллозоданинг укаси ҳамда Ориёнбанк Бошқарув раиси ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг куёви Ҳасан Асадуллозодага яқин одамлардан саналади.
У узоқ йиллар давомида Ориёнбанк Бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган ҳамда хабарларга кўра, банкнинг де-фактор раҳбари ҳисобланади. Ориёнбанк Бошқарув раиси ўринбосарларидан бири эса Президент Имомали Раҳмоннинг қизи Зарина Раҳмон ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
"Асакабанк" АЖ ва Иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Халқ банки кузатув кенгаши аъзоларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни режалаштирмоқда
“S&P Global Ratings” агентлиги Капиталбанк рейтингини “B” дан “B+”га кўтарди