"Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси этиб белоруссиялик мутахассис тайинланди

"Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси этиб белоруссиялик мутахассис тайинланди

Фото: vetka.fpb.1prof.by

"Uzum bank" АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 21 июндаги йиғилиш баённомасига асосан, белоруссия фуқароси Александр Александрович Филиппович "Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Баённомада А.Филиппович номзоди Марказий банк билан келишиши лозимлиги қайд этилган.

LinkedIn маълумотларига, шунингдек банк расмий сайти маълумотларига кўра, А.Филлипович 1977 йил туғилган. Беларус давлат иқтисодиёт университетини "Молия ва кредит" йўналиши бўйича тамомлаган.2004 - 2009 йиллар "Белагропроманк" ОАЖда Чакана бизнес департаменти директори, 2009 - 2011 йилларда "Белросбанк" ЁАЖда Чакана маҳсулотлар ва маркетинг департаменти директори, 2011 - 2014 йилларда Белоруссия халқ банки (БНБ-банк)да бошқарув раиси ўринбосари, 2014 - 2016 йиллари "Дельта банк" ЁАЖда бошқарув раиси, 2016 - 2022 йиллари Белоруснинг йирик банкларидан бири - "Белинвестбанк" бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2023 йил март ойидан буён А.Филиппович "Uzum Bank" АЖда департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси Сергей Гимадиевнинг ўз лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:
×