Жумабек Мамутов. Фото: Tenge Bank
Кеча “Финтех, банклар ва чакана савдо. Трансформация ва ўзаро таъсир” мавзусидаги учинчи ПЛАС-Форум ўз ниҳоясига етди. Форум давлат органлари, банк сектори ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий масалаларига бағишланган.
Тадбирда турли мамлакатлардан, жумладан, Қозоғистондан 2 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этди. Давлат идоралари вакиллари, банк ходимлари, финтех компаниялари ва крипто-бизнесменлар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, мобил иловалар яратиш, истиқболли лойиҳалар ва бошқа мавзуларни муҳокама қилдилар.
Фото: Tenge Bank
Панель сессияларда қозоғистонлик бизнес вакиллари — Қозоғистон Халқ банки раҳбарияти ва унинг Ўзбекистондаги шўъба банки Tenge Bank раҳбарияти ҳам фаол иштирок этди.
Halyk Group Бошқаруви раиси ўринбосари Жумабек Мамутов ўз нутқида банк тизимидаги рақамлаштириш соҳанинг асосий асосларидан бири эканлигини таъкидлади.
Қозоғистондаги энг йирик банк бир неча йиллардан буён фаол равишда рақамли трансформациядан ўтмоқда. Бугунги кунга қадар банк кредитларнинг 85 фоизи онлайн берилмоқда, хизматларнинг 68 фоизи рақамлаштирилган ҳолда кўрсатилмоқда.
Мамутовнинг сўзларига кўра, Halyk мобил иловасига алоҳида эътибор қаратилмоқда, унинг уникал фойдаланувчилари сони 6,3 миллиондан ортиқ.
Илова нафақат кредитлар, депозитлар, инвестициялар ва бўлиб-бўлиб тўлаш кўринишидаги анъанавий хизматларни, балки экотизимнинг ноёб маҳсулотлари ва хизматларини ҳам ўз ичига олади.
“Биз мижозларга тобора кўпроқ рақамли хизматларни тақдим этишимиз, одамларнинг ҳаётини осонлаштиришимиз ва оила, севимли машғулот ёки саёҳат учун ишлатилиши мумкин бўлган вақтни тежашимиз керак. Ҳозирги воқеликда стандарт, анъанавий форматда ишлашнинг иложи йўқ, чунки мижозлар ва рақобатчилар, бозорнинг ўзи эса тезроқ чиқиб кетишни, муайян маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқишни талаб қилади”, - деб ҳисоблайди Жумабек Мамутов.
Фото: Tenge Bank
Шу билан бирга, банк нафақат Қозоғистонда тўпланган тажрибани қўллайди, балки ўзининг шўба банклари билан ҳам ўртоқлашади.
Шундай қилиб, Қозоғистон Халқ банкининг Ўзбекистондаги шўбаси Tenge Bank'да Halyk иловаси орқали Қозоғизтондан тенге ва доллар валюталарида Ўзбекистондаги исталган маҳаллий картага пул жўнатиш имконини берувчи хизмат яратилди ва жорий этилди. Шу билан бирга, мижоз ўз картасига пулни сўмда олади ва ўтказма учун комиссия атиги 150 тенгени ташкил этади ва бугунги кунда Қозоғистондаги энг паст кўрсаткичлардан биридир.
Бундан ташқари, Қозоғистондаги Halyk Bank ҳамда Ўзбекистондаги Tenge Bank мижозлари банкоматлар орқали бир неча дақиқада банк картасини олишлари мумкин.
Tenge Bank Бошқаруви раиси Талгат Аюповнинг сўзларига кўра, энг янги рақамли технологияларни жорий этиш операцион харажатларни камайтиришга ёрдам беради.
"Бу операцион ва инсон омилини, шунингдек, маблағлар ёки маълумотларни ўғирлашга уринишларни камайтирадиган жуда катта драйвер. Шунинг учун, албатта, рақамли технологиялар мижоз ва етказиб берувчининг операцион харажатларини сезиларли даражада камайтиради”, - дейди Т.Аюпов.
Рақамлаштириш самарасини молиявий натижалар билан баҳолаш мумкин. 2023 йил 1 май ҳолатига банкнинг жами кредит портфели 260,4 миллион долларни ташкил этди (2022 йилнинг мос даврига нисбатан +63,1 фоиз), омонатлар ҳажми 2,5 бараварга ошиб, қарийб 144 миллион долларни ташкил этди, активлари эса 424 миллион доллардан ошди (+25,4%).
Tenge Bank Бошқаруви раиси Талгат Аюпов. Фото: Tenge Bank
Айни пайтда рақамли технологиялар нафақат банк маҳсулотларини, балки давлат хизматларини ҳам қамраб олади. Halyk Group эса бу йўналишда фаол ривожланмоқда.
Банк мижозлари уйдан чиқмаган ҳолда банк орқали 45 турдаги давлат хизматларини онлайн тарзда олишлари ва шу орқали вақтларини тежашлари мумкин.
"Halyk" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Наримон Мукушевнинг сўзларига кўра, рақамли экотизимлар ҳар қандай компания ривожида муҳим нуқта бўлиб, давлат ва бизнес ҳамкорлиги янада яхшироқ ва зарур маҳсулотларни жорий этишга олиб келади.
“Halyk экотизими тўловлар, суғурта, инвестициялар, харидлар, саёҳатлар, давлат хизматлари, кредитлар бериш ва ҳоказоларни ўз ичига олган энг машҳур йўналишларнинг кенг доирасида хизмат кўрсатади. Мижозларимиз рақамли ҳужжатларга тез ва масофадан киришлари, ҳайдовчилик гувоҳномаларини қайта расмийлаштиришлари, никоҳни қайд этиш ёки ижтимоий нафақа олиш учун ариза топширишлари, солиқ декларациясини топширишлари ёки рўйхатдан ўтиш ҳақида кўпроқ маълумот олишлари мумкин. Яна бир янгилик – давлат харидлари учун рақамли кафолат беришдир. Илгари бу тартиб бир неча кун давом этган бўлса, "Самрук" ва давлат идоралари билан интеграциялашгани учун банк кафолати 5 дақиқада берилади”, - дейди Н.Мукушев.
Тасодифий хабарлар
InfinBANK "Samarkand Marathon"нинг расмий ҳамкори сифатида иштирок этди
Форум доирасида Микрокредитбанк 30 миллион Евролик келишув имзолади
Қўнғиротда "ноль қийматда" олинган бинода бизнес бошлаш учун олинган 1,7 млрд. сўм кредит талон-торож қилинган