21 июнь куни АТ “Халқ банки” молиявий кўмагида фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик объектлари билан яқиндан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва жамоатчилик фаоллари иштирокида Самарқанд вилоятига пресс-тур ташкил этилди.
Бугунги кунда Халқ банки жисмоний ва юридик шахсларга кенг миқёсдаги банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Банк оилавий табдиркорликдан тортиб кичик ва ўрта бизнесгача, ҳунармандчилик тортиб чорвачиликкача Ўзбекистон иқтисодиётининг турли жабҳалари ва йўналишлари ҳамда турли даражадаги субъектларини фаол молиялаштириб келмоқда. Самарқанд вилоятига ташкил этилган пресс-тур давомида ОАВ вакиллари банк молиялаштирган табдиркорлар, ҳунармандларнинг иқтисодиётдаги иштироки, ўрни билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Пресс-турнинг дастлабки манзили Пастдарғом туманидаги “SAMPLASTSERVIS” МЧЖ бўлди. Компания эшик ва деразалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
2008 йилда фаолиятини эшик-дераза йиғиш устахонаси сифатида бошлаган тадбиркор бугунги кунда металл эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқариш бозорида етакчилардан ҳисобланади. Корхонадаги замонавий ускуналар ишлаб чиқариш жараёнларида компаниянинг кенг технологик имкониятларини таъминламоқда.
Samplastservis бугунги кунда “BIKO PVC” бренди остида ПВХ профиллар, дераза ва эшик ромлари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар асосан маҳаллий хом ашёдан, айрим деталлар эса Германия ва Хитойдан келтирилади.
Халқ банки компанияга ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш ва фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида 800 млн сўмлик кредит маблағи ажратган. Корхонанинг бугунги кундаги йиллик даромади 46 млрд сўмни ташкил этади. Тадбиркор 120га яқин иш ўрни яратиб, маҳаллий ёшларни иш билан таъминлаган.
Компания Сотув бўлими бошлиғи Отабек Эшонқуловнинг айтишича, корхона ҳам ўз бренди остида, ҳам бошқа брендлардаги эшик-ромларни харидорларга етказиб беради. “Ҳозирда пластик ва алюмин эшик-ромлар сотяпмиз. Маҳсулотларимизга маҳаллий бозор билан бирга, Қирғизистон, Тожикистон каби хорижий бозорларда талаб бор. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳудудий маҳсулот етказиб берувчиларимиз бор”, - дейди О.Эшонқулов.
Навбатдаги манзил Самарқанд шаҳрининг Конигил мавзесида жойлашган "Мерос" қоғоз фабрикаси бўлди. У ерда банк кўмагида фаолият юритаётган маҳаллий ҳунармандларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ҳунарманд Дилфуза Раззоқова тақинчоқлар ясаш йўналишидаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида Халқ банки молиявий кўмагидан фойдаланиб ўз бизнесини юритаётган тадбиркор аёллардан. Тадбиркор 10дан ортиқ шогирдлар етиштирган. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи яна бир ҳунарманд Азиза Пўлатованинг турмуш ўртоғи ва ўғли бугунги кунда терига расм чизиш бўйича қўшимча бизнесини йўлга қўйган.
Бундан ташқари "Конигил" туризм марказида Халқ банки молиявий кўмагида фаолиятини амалга ошириб келаётган кўплаб ҳунармандлар ва уларнинг қўл меҳнати билан яратилаётган нодир намуналар билан яқиндан танишиш имкони бўлди.
Фото: Халқ банки
Конигилда АТ “Халқ банки” Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси пресс-тур иштирокчиларини вилоят филиали кўрсаткичлари билан таништирди. Халқ банкининг Самарқанд вилоятидаги барча банк офислари орқали 2023 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 12 473 та қарз олувчига 336 млрд 538 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, ушбу кредитларнинг 22 фоизи юридик шахсларга, 78 фоизи жисмоний шахсларга ажратилган. Ҳисобот даврида, банкнинг вилоятдаги филиаллари 171,9 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар тақдим қилган. Бунинг натижасида тўққиз мингдан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Халқ банкининг вилоятдаги филиалларининг жами кредит портфели бугунги кунда 1 667 334 млрд сўмни ташкил қилмоқда.
Халқ банки ўзининг кенг спектрли банк эканлигини исботлаб бермоқда. Шунингдек, банк томонидан ажратиб келаётган кредитлари натижасида Ўзбекистонда ҳунардмандлар, оилавий тадбиркорлар ва шу билан бирга кичик ва ўрта бизнес вакиллари қўллаб-қувватланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк устав капитали 2 трлн сўмга оширилади
Халқ банки лойиҳалари амалда
Асли ўзбекистонлик бўлган, ЕТТБ тизимида узоқ йиллар ишлаган Камола Маҳмудова вафот этди