HUMO карталардан тўлов қилганда 1 фоиз кэшбек тўлаш тизими йўлга қўйилади

HUMO карталардан тўлов қилганда 1 фоиз кэшбек тўлаш тизими йўлга қўйилади

Фото: ПЛАС

2023 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон бўйича 2000 тадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларининг терминаллари орқали "HUMO" карталари ёрдамида тўлов амалга оширилганда, 1 фоиз кэшбек тўлаб берилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтаётган “Финтех, банклар ва ритейл” 3-Халқаро ПЛАС-Форумида иштирок этаётган Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов маълум қилди.

Ш.Қурбоновинг қайд этишича, кэшбек тўлаб бериладиган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари сони ва қамрови мунтазам кенгайтириб борилади.

Шунингдек, тақдимот давомида Шуҳрат Қурбонов йил якунига қадар HUMO карталарини Қирғизистонда қабул қилиниши ҳам йўлга қўйилишини маълум қилди. Бу ҳақдаги келишувга МБПМ вакилларининг яқинда Қирғизистонга бўлган ташрифида эришилган.

Теглар:
×