Ўзбекистон президенти “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар қуйидаги кунларда дам олади:
- 28 июнь, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;
- 29 июнь, пайшанба — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 30 июнь, жума — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 июль, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2 июль, якшанба — тақвим бўйича дам олиш куни.
Тасодифий хабарлар
Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади
Бухорода Халқ банки ходимлари 600 млн. сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний бошқа ҳисобрақамга ўтказган
Микрокредитбанк факторинг хизматини таклиф қилмоқда