"Ўзмиллийбанк" АЖ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган сояни қайта ишлаш заводи биноси ва ускуналари ҳамда ҳайвонлар озуқаларини ишлаб чиқариш ускуналарини сотувга қўйди. Савдо e-auksion электрон платформасида бўлиб ўтади.
Лотнинг бошланғич нархи 115,77 млрд сўмни, закалат миқдори эса 1,58 млрд. сўмни ташкил қилади.
Фото: e-auksion.uz
Объект Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Пўлатдархон МФЙ Қирқдархон мавзеси 2-уйда жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони 3 гектар, бино умумий майдони эса 11 214,57 кв. метрдан иборат.
Мажмуада сув, электр таъминоти бор. Газ ва канализация тармоғи мавжуд эмас.
Аукцион жорий йилнинг 13 июль куни соат 10:00 да бошланади ҳамда аризалар шу куни соат 09:00 га қадар қабул қилинади.
Фото: e-auksion.uz
Объект Ўзмиллийбанк Самарқанд филиалидан "YUNUSJON AHLI" МЧЖга берилган кредит маблағлари учун гаровга қўйилган. "YUNUSJON AHLI" МЧЖ ҳозирда тугатилган. Ушбу объектга бўлган мулк ҳуқуқи "Ўзмиллийбанкка" ўтказилган.