Фарход Маматджанов "Infinbank"нинг асосий акциядорига айланди

Фарход Маматджанов "Infinbank"нинг асосий акциядорига айланди

Фотоясама: Bankers.uz / Президент матбуот хизмати

Тадбиркор Фарход Маматджанов "Invest Finance Bank" АЖнинг жами 91,41 фоиз акцияларига умумий эгалик қила бошлади. Хусусан, Ф.Маматджанов банкнинг 70,88 фоиз акцияларига тўғридан тўғри эгалик қилишни бошлаганлиги махсус порталда маълум қилинган. Қайд этилишича, Фарход Маматджанов 354,4 млрд сўмлик акциялар улушини шу кунга қадар мазкур улушга эгалик қилган Фахритдин Маматджанов (отаси)дан сотиб олган.

Бундан ташқари, Фарход Маматджанов InFinBank'нинг яна иккита акциядори - 12,4 фоиз улушга эгалик қилувчи "PRESTIJ RIELT" МЧЖ ҳамда 8,1 фоиз улушга эгалик қилувчи "AZIA TRANS TERMINAL" МЧЖларнинг ягона таъсисчисига айланган. Тадбиркор ушбу корхоналар орқали банкнинг яна 20,53 фоиз улушига ҳам билвосита эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Маматджанов 2019 йил Ўзбекистон Президенти томонидан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.

Теглар:
×