Франциянинг нуфузли “The Investor” журнали Халқ банки ҳақидаги маълумотларни чоп этди

10.06.2023 04:34

1 528

Франциянинг нуфузли халқаро “The Investor” журналининг Ўзбекистонга бағишланган сони нашрдан чиқди. Ундан Ўзбекистоннинг биринчи банки – Халқ банкининг мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган.

Фото: Халқ банки

Нашрнинг илк икки саҳифасида Халқ банки ҳақида маълумотлар ҳамда 83-саҳифасида банкнинг "Xazna" мобил иловасининг афзаллиги ҳақида мақола чоп этилган. Шунингдек, журналнинг 32-33-саҳифаларда Халқ банкининг жамиятимиз ривожига қўшаётган ҳиссаси ва Бошқарув Раисининг интервьюси жой олган.

Маълумот тариқасида: "The Investor" журнали жаҳон давлатларининг илғор иқтисодиёт тармоқлари тўғрисида ёритиш орқали мамлакатга инвесторларни тўғридан-тўғри жалб қилишда самарали платформа ҳисобланади. Нашр ўқувчиларининг 76 фоизини зиёлилар, бизнес олами вакиллари ташкил қилади.

Теглар:

#атабаев#Халқ_банки#Халқбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган