Марказий банк 1 июнь ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 34 млрд 369,6 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари май ойида ўтган ойга нисбатан 837,9 млн долларга камайган. Захира активлар таркибида монетар олтин 23,22 млрд долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 980,6 млн. долларга, олтиннинг физик ҳажми 350 минг унцияга камайган.
Ялпи захираларнинг валюта қисми 1 май ҳолати билан солиштирганда 158,2 млн долларга кўпайган. Валюта захиралари ҳозирда 10,1 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Нақд валюта ва депозитларнинг 1,43 млрд доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 8,66 млрд доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида олтин захираларининг қиймати 50 млн долларга камайиб, 24,2 млрд долларни ташкил қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Яна иккита банк раҳбари Президент ҳузурида тақдимот ўтказди
Имтиёзли кредитлар беришни тўхтатиш вақти келди — иқтисодчи Миркомил Холбоев
Февраль ойида муаммоли кредитлар қолдиғи 265 млрд. сўмга камайди