Жорий йил 27 июнь куни соат 10:00 да масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати (evote.uz) орқали АТ “Алоқабанк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.
Йиғилиш кун тартибидан 12 та масала ўрин олган:
- АТ “Алоқабанк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил иш фаолияти якунлари бўйича банк Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.
- АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил иш фаолияти якунлари ҳамда 2023 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги банк Бошқаруви Раиси ҳисоботини тасдиқлаш.
- АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.
- АТ “Алоқабанк”нинг йиллик ҳисоботи, миллий стандартлар бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
- АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил иш фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.
- АТ “Алоқабанк”нинг 2023 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.
- АТ “Алоқабанк” кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни маъқуллаш.
- АТ “Алоқабанк”да 2022 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- Банк Бошқаруви ихтиёридаги жамғарма фаолиятини тугатиш.
- “Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
- АТ “Алоқабанк”нинг ташкилий тузилмасига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига оид ҳужжатлар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тайёрланган маълумотлар билан банкнинг www.aloqabank.uz корпоратив веб-сайти, evote.uz электрон саҳифаси орқали танишиш ёки info@aloqabank.uz электрон манзили орқали сўров юбориш мумкин. Маълумот учун телефон: 71-232-83-67.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк “Ўзбекистондаги энг илғор банк” деб эътироф этилди
АҚШ долларининг расмий курси 2021 йил давомида 360 сўм 74 тийинга ошган
Олтин-валюта захиралари апрель ойида 918 млн долларга кўпайган