Фото: ANORBANK
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб икки юз миллиард сўмни ва босқичма-босқич 2025 йил 1 январдан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши лозимлиги белгиланган.
Ушбу ўзгартиришлар амалга киргандан сўнг, ижтимоий тармоқларда банклар устав капиталининг энг кам миқдори бўйича қўйилган талабларга айрим банкларнинг бугунги кундаги устав капитали миқдори жавоб бермаслиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Марказий банкнинг ушбу вазият бўйича берган баёнотида устав капитали миқдори белгиланган минимал талабларга жавоб бермайдиган банкларга нисбатан қонун ҳужжатларига асосан бошқа банкларга қўшилиш тавсия этилиши, акс ҳолда улардан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олиниши айтилгандан сўнг, банк хизматлари фойдаланувчилари томонидан саволлар пайдо бўла бошлади.
"ANOR BANK" АЖ мазкур вазиятни инобатга олиб, расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, банк 2023 йил 1 июнь ҳолатига кўра 325 миллиард сўм етарли даражадаги устав капиталига эга. Шу билан бирга, банк устав капиталининг минимал миқдорига қўйиладиган талабларнинг ҳар бир босқичма-босқич ўзгариши билан “ANOR BANK” АЖ ушбу кўрсаткични юқоридаги талабларга мувофиқлаштириб бориши маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
Қишлоқ қурилиш банк муробаҳали молиялаштириш турини таклиф қилмоқда
Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Ориент Финанс банк ва Mastercard акция эълон қилди