"O'zbegim Development" ўз лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди

Тошкентдаги энг уникал дизайнга эга, миллийлик ва замонавийлик руҳи уйғунлашган ўзига хос турар жой мажмуаси - "O'zbegim" асосчилари ўз лойиҳалари билан яқиндан таништириш учун журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилди. Пресс-турга бренд эгаси "Solidity Group" МЧЖ асосчиси Бахтиёр Тўхтаев бошчилик қилди.

Дастлаб пресс-тур иштирокчилари Тошкентнинг Бобур кўчасида қурилаётган, "Тошкент харитасидаги ёрқин юлдуз" деб аталувчи "O'zbegim" турар жой комплекси, ушбу мажмуанинг ўзига хос тарафлари, меъморий жиҳатлари ва бошқа қулайликлари билан таништирилдилар.

ROLIK.00_09_53_05.Still004

Ушбу мажмуа 2019 йил қурилиши бошланган бўлиб, объект 2021 йил 4-чоракда тўлиқ фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилиши кўзда тутилган.  

“O'zbegim” турар-жой мажмуаси биноси 1,2 гектар майдонда турли қаватли (10 дан 14 қаватгача) 7 та блок кўринишида лойиҳалаштирилган. Шу сабабдан қаватлар бўйлаб қулай ҳаракатланиш учун 1000 кг гача юк кўтариш имкониятига эга бўлган замонавий фин “KONE” лифтлари ўрнатилади.

Мажмуа ўз номига мос равишда меъморчиликнинг миллийлик элементлари йўғрилган, шу билан бирга яшовчилар учун қулай тарзда бир неча хил майдон ва таъмирлаш вариантдаги хонадонларни тақдим этувчи уникал турар-жой объекти бўлиши режалаштирилган. Пресс-тур иштирокчилари мажмуани нафақат ташқари тарафдан кузатиш, балки ички қисмини ҳам кўриш, шу жумладан бевосита "хонадонлар шоу-руми"га ҳам ташриф буюриш имконига эга бўлдилар.

ROLIK.00_30_23_31.Still026

ROLIK.00_33_54_10.Still033

Шундан сўнг, пресс-тур иштирокчилари, компания томонидан Шайхонтохур тумани Чақар маҳалласидаги қурилиши режалаштирилаётган турар-жой комплекслари лойиҳасини жойига борган ҳолда танишиш учун ушбу худудга ташриф буюрдилар. 2020-йил декабр ойида ҳоким қарори билан тегишли меъёрий ҳужжатларга мувфоиқ аҳолидан сотиб олиш ва ўрнига замонавий турар-жой ва нотурар-жой мажмуаларини қуриш режалаштирилган ушбу ҳудудда (тошкентликлар тилида "Чақар маҳалласида") айни вақтда бузиш ишлари олиб борилмоқда ва тегишли концепсиялар тайёр қилинмоқда. 2021 йил 4-чоракда мажмуанинг 4 та блоки қурилиш ишлари бошлаш режа қилинган.

ROLIK.01_25_19_19.Still054

ROLIK.01_04_08_21.Still049

Режалаштирилган лойиҳалардан яна бири Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган 67/3/5 2-қаватли эски услубдаги турар-жойлар ўрнига замонавий турар-жой мажмуасини қуриш. Айни пайтда 45 сотихда жойлашган уйларда яшовчи хонадон эгалари билан ўзаро музокара олиб борилмоқда, уларни рози қилган ҳолатда майдонни ўз назоратимизга олдик. Бу ерда қурилиши керак бўлган турар ва нотурар-жой мажмуаси проекти устида ишлар олиб борилмоқда", дейди компания раҳбари Б.Тўхтаев.

ROLIK.01_28_57_22.Still060

ROLIK.01_31_43_39.Still063

Пресс-тур якунида барча иштирокчилар учун алоҳида очиқча савол-жавоб услубида суҳбат ҳам ташкиллаштирилди. Унда қатнашчилар компания фаолияти, объектлар қурилиши ва бошқа саволлар бўйича компания вакилларидан жавоблар олдилар. 

ROLIK.01_41_59_16.Still069

ROLIK.01_52_19_42.Still074

« O’zbegim » ТЖМ-си бош офиси:
Тошкент, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 25-уй

« O’zbegim » турар жой мажмуасининг манзили:
Тошкент, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси

Телефон:
+998 55 500 90 90

Сайт: uzd.uz
 

(реклама ҳуқуқи асосида)

×