27 июнь куни "Ипотека-банк" АТИБ акциядорлари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.
Йиғилиш кун тартибидан 10 та масала ўрин олган:
- “Ипотека-банк” АТИБнинг Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг ваколат муддатини белгилаш.
- “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2022 йил якунлари бўйича фаолияти ҳамда “Ипотека-банк” АТИБнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
- “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг 2022 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБнинг фаолияти ва 2023 йилга мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2023 йил учун “Ипотека-банк” АТИБ ташқи аудиторини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори чегарасини тасдиқлаш.
- “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ҳамда имтиёзли акцияларга дивидендлар тўлашни тасдиқлаш.
- “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020-2023 йиллар учун ривожланиш стратегиясининг 2022 йил якунлари бўйича ижросини эшитиш.
- “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2022 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБнинг корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
- “Ипотека-банк” АТИБнинг аффилланган шахслар билан келгусида йиллик акциядорлар умумий йиғилишигача бўлган муддатга тузиши мумкин бўлган битимларини тасдиқлаш.
- “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун банкнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини аниқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини маъқуллаш.
Акциядорлар умумий йиғилиши 27 июнь куни соат 11:00 да масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати орқали ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Tenge Bank Вестминстер Университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
Мадад Инвест банк "mybank" бренди остида хизмат кўрсатишни бошлайди
5 минг ва 10 минг сўмлик нима сабабдан янгиланаётгани маълум қилинди