MKBANK томонидан Ўзбекистондаги энг йирик газобетон ишлаб чиқарувчи корхонага пресс-тур ташкил этилди

MKBANK томонидан Ўзбекистондаги энг йирик газобетон ишлаб чиқарувчи корхонага пресс-тур ташкил этилди

1 июнь куни Сирдарё вилояти Сирдарё туманида фаолият юритиб келаётган “EURASIA GAZ BETON” МЧЖга пресс-тур ташкил этилди. Корхона Европа технологиялари асосида бунёд этилган бўлиб, MKBANK томонидан молиялаштирилган.

Фото: MKBANK

Пресс-тур давомида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари корхонада газобетон ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Газобетон ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 28,9 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 15,4 млн евро ва 928 минг доллар банк томонидан ажратилган кредитлар орқали молиялаштирилган.

Фото: MKBANK

Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 432 минг метр куб бўлиб, лойиҳанинг мақсади, маҳаллий газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплексини ташкил қилишдир. Ҳозирда корхонада 150 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, завод ўзига хос горизонталь кесиш технологияси асосида ташкил этилган.



×