Бугун, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Bankers.uz ушбу сана муносабати билан болаларга мўлжалланган банк карталари эмиссия қилаётган банклар ва улар таклиф қилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот берувчи материал тайёрлади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган банклардан тўрттаси болалар учун мўлжалланган банк карталарини таклиф қилмоқда. Тўрттала банк ҳам миллий валютадаги карталарни эмиссия қилади.
Kids cards ёки болалар учун мўлжалланган банк карталари 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ишлатиши учун мўлжалланган бўлиб, бу карта ҳисоби боланинг васийси, яъни ота ёки онаси ҳисобига уланган бўлади. Маълумотлар банкларнинг расмий сайтидан олинган. Фақатгина Гарант банк тўғрисидаги маълумот банкнинг расмий Телеграм каналидан олинди.
Алоқабанк. Давлат улуши мавжуд банклар орасида фақатгина АТ "Алоқабанк" болалар учун мўлжалланган HUMO карталарини таклиф қилмоқда. Ушбу картани эмиссия қилиш 35 минг сўмни ташкил қилади. Банк индивидуал дизайнга эга "Humo Kids" карталарини ҳам таклиф қилади. Индивидуал дизайндаги карталар нархи ҳам бир хил 35 минг сўмни ташкил қилади. Болалар учун мўлжалланган картани ишлатиш учун бола 7-16 ёш оралиғида бўлиши керак.
Капиталбанк. Болалар учун мўлжалланган карталар эмиссияни йўлга қўйган биринчи банк "Капиталбанк" АТБ ҳисобланади. Банк ҳам UZACARD, ҳам HUMO тизимидаги карталарни таклиф қилади. Капиталбанкнинг болалар карталари 14-16 ёш оралиғидаги болаларга тақдим этилади. Картани эмиссия қилиш бепул.
Tenge Bank. Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган карталарни эмиссия қилаётган банклардан навбатдагиси "Tenge Bank" АТБ ҳисобланади. Банк UZCARD ва HUMO тизимларида ишловчи Kids карталарини таклиф қилади. Карталар бепул бўлиб, мижоз индивидуал дизайнга эга карта истаса, 35 минг сўм қўшимча тўлаши керак. Ёш оралиғи 7-16 ёш.
Гарант банк. Бугун, 1 июнь куни "Гарант банк" АЖ болалар учун мўлжалланган карталарни эмиссия қилишни бошлаганини эълон қилди. Карталар индивидуал дизайнга эга бўлиб, ҳозирча нархи маълум эмас.
Илгари Ўзсаноатқурилишбанк ҳам болалар учун мўлжалланган карталарни таклиф қиларди. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда банк бундай турдаги карталарнинг эмиссиясини тўхтатган.
Тасодифий хабарлар
Ислом қоидаларига кўра насия савдо мавзусида семинар ташкил қилинади
InfinBANK БИЛАН ОРЗУЛР САРИ! 100$ ЭВАЗИГА ТАИЛАНДГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ
Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди