Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил апрель ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 425 млрд сўмга кўпайган. Кредит портфели ҳажми 5,2 трлн сўмдан зиёдга кўпайган ва банк тизимининг жами кредит портфели 413,4 трлн сўмни ташкил қилмоқда. 1 май ҳолатига муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши эса 3,57 фоизга етган (+0,06%).
Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,1 фоизга кўпайиб, 3,96 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммо кредитлар ҳажм жиҳатдан Ўзмиллийбанк (+208 млрд сўм), Асакабанк (115 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (+78 млрд сўм) нисбатан кўпайган. Агробанк, Халқ банки, Ипотека-банк ҳамда Микрокредитбанкларда муаммоли кредитлар ҳажми камайган.
Давлат улуши устувор бўлмаган банклардаги NPL кўрсаткичи 0,08 фоизга камайиб, 1,86 фоизни ташкил қилмоқда. Трастбанк (-45 млрд сўм), Тенгебанк (-26 млрд сўм), Давр-банк (-23 млрд сўм) лар нисбатан кўпроқ муаммоли кредитларни сўндиришга эришганлар.
4 та банк — Ўзагроэкспортбанк (85,14%), Равнақ банк (77,51%), Мадад инвест банк (15,67%) ҳамда Халқ банки (10,24%) да NPL кўрсаткичи 2 хонали рақамда қолмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тижорат банклари халқаро картадан пул нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди
HAYOT BANK'га янги бошқарув раиси ўринбосари тайинланди
MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди