23 май куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг етакчи тизимли интегратори U-BSS ва Person Hunters компаниялар гуруҳи томонидан “U-BSS нутқ технологиялари ва бизнес амалиётларидан фойдаланган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатишда рақамли трансформация” конференцияси ўтказилди.
Тадбир давомида нейротехнологиялар ривожидаги сўнгги инновациялар ва тенденциялар ҳамда уларни банк соҳасида қўллаш имкониятлари, Ўзбекистон банкларида нутқ технологияларини жорий этиш тажрибаси ва улар ёрдамида бизнес фаолиятини такомиллаштириш, мижозлар йўлини рақамлаштириш, шунингдек, ходимларни рақамли трансформацияга тайёрлашдаги тафсилотлар каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан банк раҳбарлари, телекоммуникация сектори вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Жумладан, кун тартибида бизнесни рақамлаштириш ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш, алоқа марказлари ва мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматларини ташкил этиш, мижозларга хизмат кўрсатиш тизимини яратиш ва сифат назоратини ўрнатиш билан боғлиқ масалалар ўрин олган.
Тадбирда ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари Икром Шукуров сўзга чиқди. У ANORBANK ва анъанавий офлайн банклар ўртасидаги асосий фарқлар, унинг рақамли моҳияти, шунингдек, кейинги ривожланиш режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
И. Шукуров ANORBANK Ўзбекистонда биринчи бўлиб уйдан чиқмасдан мижоз бўлиш ва виртуал карталарни мустақил равишда чиқариш имконини берувчи масофавий идентификация жараёнини жорий қилганини таъкидлади.
Фото: ANORBANK
“200 га яқин ходим меҳнат қиладиган ва туну-кун фаолият кўрсатадиган алоқа марказимизни алоҳида эслатиб ўтмоқчимиз. Улар мурожаатларни зудлик билан кўриб чиқишади, ижтимоий тармоқларда эса кирувчи хабарларга 24/7 режимида жавоб беришади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, нутқ технологияларини жорий этиш банкимиз алоқа маркази юкламасини ва мижозларга хизмат кўрсатиш харажатларини сезиларли даражада камайтиришга олиб келади. Виртуал ёрдамчининг кечаю кундуз иши туфайли банк хизматларидан фойдаланиш имконияти ошиб бормоқда, бу эса мижозларимизнинг содиқлигини оширади. Нутқ технологияларининг жорий этилиши банк нуфузини мустаҳкамлаши ҳам муҳимдир.
Айни пайтда биз мижозларимизнинг мурожаатлари бўйича қимматли статистик маълумотларни йиғиб боряпмиз. Анора исмли робот-маслаҳатчимиз ишининг мураккаб алоқа сценарийларини яратишда иштирок этмоқдамиз, шунингдек, алоқа марказига қўнғироқ қилганда банк мижозлари учун биометрик идентификация тизимини жорий этиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқдамиз”, – деди И. Шукуров.
Хулоса қилиб айтганда, ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари айни пайтда ўзбек тилида автоматик режимда роботлаштирилган хизмат кўрсатиш мавзуларини кенгайтириш, мобил иловада овозли бошқарувни жорий этиш ва нутқ таҳлилидан фойдаланган ҳолда алоқа маркази фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда мижозлар учун энг қулай шароитларни яратиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Тадбиркорларнинг хорижий валютада олинган кредитларининг бир қисми компенсация қилинади
Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади
Июнь ойида ҳам Марказий банк 11 та банкка жарима санкциясини қўллади