26 май куни "Асакабанк" АЖ Бош офисида Хитойнинг экспорт-кредит суғурта корпорацияси (Sinosure) раиси Сонг Шугуанг бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Асакабанк ва Sinosure ўртасидаги 2017 йилдан бошланган муваффақиятли ва самарали ҳамкорлик муҳокама қилинди. Ўшандан бери умумий қиймати 128,8 миллион долларлик иккита йирик лойиҳа биргаликда амалга оширилди.
Музокаралар натижасида томонлар 16-19 май кунлари Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой – Марказий Осиё” саммити муносабати билан ташкил этилган бизнес-форум доирасида икки мамлакат ўртасида савдони қўллаб-қувватлаш учун $100 млн миқдорида имзоланган ҳужжатнинг мантиқий давоми бўлган ҳамкорлик битимини имзоладилар. Битим аввал эришилган келишувларнинг кучга кириши вазифасини ўтайди ва томонлар ўртасидаги муносабатларга янги босқичга олиб чиқади.
Қайд этиш жоизки, Асакабанк Ўзбекистонда бундай келишувни амалга ошираётган банклардан биринчи бўлиб, мазкур шартнома доирасида мамлакатлар ўртасидаги савдони молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар томонлар келишувига биноан товарлар ва хизматлар учун кечиктирилган тўловлар схемаси бўйича амалга оширилади, узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаштириш учинчи томон банкларининг жалб қилинган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, музокаралар чоғида томонлар лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш жараёнида юзага келган муаммоларни ҳал қилишни жадаллаштириш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.
Хитойнинг экспорт-кредит суғурта корпорацияси (Sinosure) Хитойнинг экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси бўлиб, "Бир макон, бир йўл" дастурининг бир қисмидир. Синосуре 2001 йилда Хитой Халқ суғурта компаниясининг (PICC) экспорт кредитлари бўлими ва Хитой Экспорт-импорт банкининг суғурта бўлинмасини бирлаштириш орқали ташкил этилган. Фаолиятининг асосий йўналиши ўрта ва узоқ муддатли экспорт кредитларини суғурталаш, хорижий инвестицияларни суғурталаш, қисқа муддатли экспорт кредитларини суғурталаш ва бошқалар ҳисобланади. Корпорациянинг Лондон, Дубай, Москва, Йоханнесбург, Сан Паулу, Жакарта ва Қоҳирада ваколатхоналари мавжуд.
Тасодифий хабарлар
5 та йирик банк акциялари очиқ савдога чиқарилади
Урганчда "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" иш бошлади — фото
Шуҳрат Атабаев Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди