Наманган вилояти Чортоқ туманида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.g." МЧЖ ва “К.Т.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Қ. ва бошқалар таъминотчи корхона сифатида 46 нафар фуқарога чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига маҳсулотларни етказиб бермасдан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки Ховос филиалидаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди
MKBANK Тошкент шаҳар бошқармаси ташкил қилинди
Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган
Ипотека-банкнинг янги форматдаги банк хизматлари маркази иш бошлади
Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди