Ўтган йил республика бўйича ажратилган таълим кредитларининг 40 фоизи Халқ банки ҳиссасига тўғри келган

Ўтган йил республика бўйича ажратилган таълим кредитларининг 40 фоизи Халқ банки ҳиссасига тўғри келган

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

2023 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ банки фаолияти бўйича “2022 йил сарҳисоби, трансформация стратегияси доирасида 2023 йил учун белгиланган вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Халқ банкининг 2022 йилдаги фаолияти давомида эришилган натижалар ва 2023 йилда банк олдида турган устувор ҳамда долзарб вазифалар тўғрисида сўз юритилди.

Матбуот анжуманини Халқ банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Зафар Aзимов очиб, мавзу юзасидан йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Қайд этилганидек, 2022 йилда Халқ банкини трансформация қилиш стратегияси ва уни амалга ошириш юзасидан Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Банк томонидан чакана мижозларни кредитлаш мақсадида “кредит конвейери” ишга туширилди. Aҳолига ипотека ва таълим кредитлари ажратилиши бўйича Халқ банки республика банклари орасида етакчи ҳисобланади. Хусусан, 2022 йилда таълим кредити ажратиш бўйича бутун республикамиздаги жами кўрсаткичнинг 40 фоизи айнан Халқ банки томонидан амалга оширилди.

2022 йилда Сбербанк карталаридан Халқ банки карталарига Россиянинг барча ҳудудидан “СберБанк Онлайн” мобил иловаси орқали 24/7 режимида халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш тизими йўлга қўйилди.

Банк операциялари, давлат ва ижтимоий хизматларни масофадан кўрсатиш мақсадида банкнинг янги мобил иловаси –“Xazna” ва унинг веб-дастури ишга туширилди. Натижада, мазкур илова ёрдамида аҳолига кўрсатилаётган 40 дан ортиқ давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, Халқ банки аҳолига банк картасидаги маблағларини нақдлаштириш, шу билан бирга, банк картаси билан боғлиқ бошқа хизматларни амалга оширишда янада қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларга ўрнатилган банкоматлар сонини кўпайтирди. Хориждан 1 800 та янги банкоматлар олиб келиниб, ҳудудлардаги маҳаллаларга ўрнатилди ва жами банкоматлар сони 3 111 тага етказилди. Натижада, бугунги кунда Халқ банки банкоматлар сони бўйича республикада биринчи ўринда бўлиб, республикада ўрнатилган жами банкоматларнинг 30 фоиздан кўпи Халқ банкига тегишли. 

Қолаверса, жорий йилнинг май ойида Халқ банки биринчилардан бўлиб HUMO ва UZCARD банкоматларини интеграциялаш ишларини якунига етказди. Эндиликда банкка қарашли банкоматлар қайси тўлов тизимига тегишли бўлишидан қатъий назар ушбу иккита тизим карталаридан нақд пул ечиш имкони яратилди. Банкнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи Aвтоматлаштирилган депозит машиналари (ADM) сони 40 тага оширилиб, умумий 52 тага етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-апрелдаги 198-сон қарорига асосан, пенсия жамғармаларини банк карталари орқали олувчи пенсионерларга 1% кешбек тўлови тасдиқланди. Натижада бугунги кунда банк картаси орқали пенсия маблағларини олувчилар улуши 32 %дан 63 %га кўпайди.

Банк томонидан фуқароларга фарзанди туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш билан автомат тарзда банк картаси орқали “суюнчи пули”ни олиш тизими жорий етилди. Натижада, 2022-2023 йилларда 252 минг нафар фуқароларга салкам 119 млрд сўмлик тўловлар автоматлашган ҳолда банк картаси орқали тўлаб берилди.

Банк томонидан Оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, дастур доирасида мижозларни кредитлаш юзасидан жорий етилган ягона электрон платформаси (oilakredit.uz) орқали 2022-2023 йилларда 226,6 мингта мижозга 4,8 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

Хизмат кўрсатиш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда кассадаги нақд пул маблағларини самарали ва марказлашган ҳолда бошқариш мақсадида Халқ банки Тошкент шаҳрида “Ягона касса маркази” ташкил этилди.Бу орқали банкоматларни ўз вақтида нақд пул билан таъминлаш ҳамда узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, касса қолдиқларини тўғри назорат қилиш, пенсия ва нафақа маблағларини пенсионерларга тўланишини марказлашган ҳолда назорат қилиш каби қулайликлар яратилди.

Банк ва касса операцияларини марказлаштириш ҳисобига мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш мақсадида банк филиаллари босқичма-босқич “Ягона МФО” тизимига ўтказилмоқда. Бугунги кунда банкнинг Тошкент шаҳар, Сирдарё ва Навоий вилоят филиаллари “Ягона МФО” тизимига ўтказилди. Қолаверса, банкда молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС-9 шакли) мувофиқ тайёрланиши йўлга қўйилди.

Умумий қилиб айтганда, Халқ банки тизимида мавжуд бизнес жараёнлар оптималлаштирилиши натижасида аҳоли ва мижозларга кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, кўламини кенгайтириш ҳамда сифат даражасини ошириш бўйича қатор ишларни амалга ошириш давом этмоқда.

×