Давр банк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

26.05.2023 06:49

2 690

"Давр банк" хусусий акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Самаржон Сидиқович Назаров банк бошқаруви раиси ўринбосари - юридик хизмат департаменти директори лавозимига тайнинланган.

С.Назаров / Фото: Ижтимоий тармоқлар

"Давр банк" хусусий акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Самаржон Сидиқович Назаров банк бошқаруви раиси ўринбосари - юридик хизмат департаменти директори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинди, хабарни С.Назаровнинг ўзи Bankers.uzга тасдиқлади.

С.Назаров 1985 йил туғилган, маълумоти ─ олий, Мирзо Улугбек номли Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2009 йил Ўзмиллийбанк филиалларидан бирида бошлаган. 2010-2017 йилларда ХАТБ "Давр банк"да турли лавозимларда ишлаган. 2017 йилдан буён хусусий секторда фаолият юритиш билан бир қаторда Давр банк Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келган.

Теглар:

#даврбанк#тайинлов#ҳуқуқшунос

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган