Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарди.
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 20 майдаги қарорига асосан:
- “Instant Payment Solutions” масъулияти чекланган жамияти;
- “Source to Pay” масъулияти чекланган жамияти;
- “TAPP PAYMENT” масъулияти чекланган жамияти тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилди.
“Instant Payment Solutions” МЧЖ. 2022 йил 12 февралда тўлов ташкилоти лицензияси берилган. Ўз аризасига мувофиқ лицензияси чақириб олинган.
“Instant Payment Solutions” МЧЖ ўтган йили 29 март куни тижорат банкларига Paynet савдо белгисининг янги эгаси сифатида хат юборган эди. Компания 2021 йилнинг 27 декабр куни 10 млн сўм устав капитал билан ташкил этилган. 2005 йилда Paynet тўлов тизими асосчиларидан бири Ботир Арифджанов 20 фоиз улуш билан янги компания таъсисчиларидан бирига айланди.
Орадан бироз вақт ўтиб "Paynet" савдо белгисига эгалик қилувчи "Uzpaynet" МЧЖ хусусийлаштириш мақсадида Халқ банки тасарруфидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди. 2023 йил 24 май ҳолатига "Uzpaynet" МЧЖ ҳали ҳам Давактивга тегишли.
2022 йил 30 август куни “Instant Payment Solutions” МЧЖ Марказий банкдан “PAYNET WALLET” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш учун рухсат олган. Ҳозирда, 2023 йил 24 май ҳолатига “Instant Payment Solutions” МЧЖ тугатилган.
“Source to Pay” МЧЖ. 2021 йил 10 июлда тўлов ташкилоти лицензияси берилган. Ўз фаолиятини олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб турганлиги учун лицензияси чақириб олинган.
“TAPP PAYMENT” МЧЖ. 2022 йил 14 майда тўлов ташкилоти лицензияси берилган. Ўз фаолиятини лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмаганлиги муносабати билан лицензияси чақириб олинган.
Ҳозирда тўлов ташкилотлари реестрида 51 та компания номи келтирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзагроэкспортбанк сотилди
Tenge Bank Россиянинг тўртта банки билан SWIFT ўтказмаларини тўхтатди
ПЛАС-форум — фотоҳисобот