Фото: Ижтимоий тармоқлар
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида тадбиркор банкдан олинган жами 11,2 млрд сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилган. Бу ҳақда вилоят Прокуратураси маълум қилмоқда.
Аниқланишича, “S.A.A.S.” МЧЖ раҳбари Ё.О. 2016 йилда Қизириқ тумани ҳудудида “Узум боғи ташкил этиш” мақсадида 3,3 млрд сўм кредит маблағи ажратилишига эришиб, узум боғи барпо этмасдан, банк кредити маблағларини мақсадсиз сарфлаб юборган.
Шунингдек, Ё.О. Қизириқ тумани ҳудудида “Йилқичилик комплексини ташкил этиш” мақсадида тижорат банкидан 2018-2019 йилларда 10,2 млрд сўм кредит маблағи ажратилишига эришиб, шундан 7,9 млрд сўмини мақсадсиз сарфлаб, банк манфаатларига жўда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилган баёнотда.
Тасодифий хабарлар
Банкларнинг халқаро карталардан нақд валюта ечиб олишда комиссия ўрнатгани мижозларда норозилик уйғотмоқда
Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши таркибига Савдогарбанк, Пойтахтбанк ва Ўзмиллийбанк ходимлари киритилди
Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди.
Туркистонбанк омонатларга юқори фоиз таклиф қила бошлади
Трастбанк Янги йил байрами муносабати билан “Истиқлол” омонатини жорий қилди