Фото: Банк матбуот хизмати
Банк ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган мутахассисларни ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида қайта тайёрлаш, хорижий тажрибаларга асосланган энг сўнгги замонавий билимларни бериш мақсадида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” интенсив ўқув курси йўлга қўйилди.
3 ой давом этадиган курсда 7та йўналиш:
– энтомология
– фитопотология
– гирбология
– нематология
– вирология
– токсикология
– тупроқшунослик бўйича хорижий тажрибалар асосида билимлар берилади.
Дарслар халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан олиб борилади. Таълим мутлақо бепул, барча харажатлар Агробанк томонидан қопланади. Курсни муваффақиятли битирганлар иш билан таъминланади.
Аризалар 20 августга қадар @Agrolab_uzbot Телеграм-боти ёки agrolab.fermermaktab.uz сайти орқали қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун:
1216
+99895 195 80 01
Тасодифий хабарлар
Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Олег Тиньков Кремл босими остида банкни "сариқ чақага" сотгани ҳақида гапирди
Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди
4 та ҳудудда 7,2 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
II чоракда депозитлар ставкалари қандай ўзгарди